ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Офисда тушлик

Офисда тушлик. "БЕК" кафеси

1869
0
Бу сафар офисда тушлик қилиш мақсадида «Бек» кафесига буюртма бердик. 
Буюртмани http://dostavka.bek.uz/ru/ саҳифаси орқали амалга оширдик, сўнг бизга қўнғироқ бўлди ва комплекс тушлик учун бир кун аввал буюртма берилиши кераклиги ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг биз ўз буюртмамизни ўзгартиришимизга тўғри келди. Тўлиқ таомномага эга сайт борлиги бизни қувонтирган бўлса, комплекс тушлик учун бир кун аввал буюртма бериш кераклиги бизни таажжубга солди... 
 
Бизнинг буюртма соат 12.59 да қабул қилинди ва бир соат давомида етказиб берилиши айтилди. Буюртма деярли вақтида етиб келди. 
 
alt
 
Буюрилган таомлар:
  • Спагетти карбонара,
  • Сабзавотли крем-шўрва,
  • Қўзиқоринли крем-шўрва,
  • Ҳиндча товуқ,
  • Лўла-кабоб,
  • "Гнездо глухаря" салати,
  • Нон ассорти.

alt
 
Шуни таъкидлаш жоиз, порциялар ҳажми барчани қувонтирди. Биргина крем-шўрванинг ўзи билан бир киши бемалол тўяди. Яна қувонтирган нарса, таомларнинг қайноққина ҳолда етказилгани. 
 
alt

Шўрвалар ҳаммага бирдек ёқди! Бир ҳамкасбимизнинг фикрича, у ҳали бундай ширин сабзавотли крем-шўрва ичмаган экан.
 
alt

Лўла-кабоб эса бир киши учун кўплик қилса ажаб эмас.  Мазасига эса гап бўлиши мумкин эмас.
 
alt
 
«Гнездо глухаря» салати ҳам барча ҳамкасбларга ёқди, лекин нимадир етишмаяпти деган изоҳлар ҳам бўлди.
 
alt
 
Спагетти - ажойиб! Лекин бир ҳамкасбимиз учун пишлоқ камлик қилди  :)
 
alt

Ҳиндча товуқ эса бироз аччиқроқ бўлса яхшироқ бўлар эди даган қарорга келдик.
 
alt

Ҳисоб 57.200 сўмга тўғри келди. Тан олиш керак бу миқдордаги ва ҳажмдаги тушлик учун ҳар қандай кафе ҳам бундай нарҳ таклиф қила олмайди. Биз буюртмадан жуда мамнун бўлдик.  «Бек Кейтеринг»га буюртма ва етказиб бериш хизмати учун 5- баҳо қўйдик. Минус комплекс тушлик учун бир кун аввал буюртма бериш кераклиги ва салфеткалар йўқлиги учун ;)

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг