ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Офисда тушлик

Офисда тушлик: Yapona Mama.

1861
0
"Офисда тушлик" рукнимизга Yapona Mama етказиб бериш хизматини танладик. Таассуротларимизнинг чеки йўқ. Айтиш жоизки, қилинган буюртмадан умидларимиз пучга чиқиб, хафсаламиз пир бўлди. Ҳаммаси ҳақида бир четдан. 
 

Бизнинг буюртмамиз қуйидагича бўлди:
  • slims сети;
  • цезарь салати товуқ билан;
  • чука сарадалан салати;
  • кукси;
  • мисо шўрваси;
  • кимчи
  • рамён;
  • чикен темаки;
  • қисқичбақали темаки.

alt
 
Слимс сети очиғи унчалик яхши бўлиб чиқмади. Роллар таъмсиз. Гуручи қуруқ. Ролларнинг ўзи эса жуда ҳам кичкина. 
 
alt

Кукси ҳам бизга умуман ёқмади. Гўшти ёғли, уграси эса жуда ҳам юмшоқ. Фикримизча кукси таомини умуман мазасиз тайёрлаш мумкин эмас, аммо улар буни уддасидан чиққанлар. 
 
alt

Товуқли цезарь салати мазали бўлиб чиқди, аммо бу салат Цезарь салати эмас эди. 
 
alt

Чука сарада ёқди. Еса бўладиган салат бўлиб чиқди, аммо жуда ҳам зўр эмас. Бундан мазалисини ҳам таътиб кўрганмиз. 
 
alt

Кимчи – ичида ҳеч қандай масалиқ йўқ. Шунчаки аччиқ шўрва.
 
alt

Рамён зўр ва аччиқ. Буюртма берганингизда эҳтиёт бўлинг. Аммо, Kailas масканида бу таом мазалироқ тайёрланади.
 
alt

Мисо шўрваси жуда ҳам суюқ, аммо таъми ёқимли. Тофу эса ичида умуман йўқ. 
 
alt

Yapona темаки:
  • чикен темаки – мазасиз, унинг устига авокада жуда ҳам юмшоқ.
  • қисқичбақали темаки – у ҳам мазасиз эди. Гуруч ҳам қуруқ. 
alt

Юқоридаги буюртма қилинган таомлар нархи 145 000 сўмни ташкил қилди ва минг афсусларки ҳеч биримиз тўйганимиз йўқ. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-06-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг