ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Офисда тушлик

Офисда тушлик. Manga.uz

1802
0
Яқиндагина  manga.uz да етказиб бериш хизмати ишга тушди, биз албатта қизиқиб қолдик. Анъанавий тарзда офисимизга тушлик буюртма қилиб, ўз таассуротларимиз билан бўлишини лозим топдик. 
 
Таомномаи manga.uz. сайтидан топишингиз мумкин. Мана бизнинг танлов:

Пицца Манга – 43.000 (40 см)
Ласосли роллар – 12.000
Филадельфия роллари – 24.000
Қиёмли товуқ қанотчалари – 17.000 (6 дона)
Фритюрда қовурилган товуқ оёқчалари– 17.000 (2 дона)
Грекча салат – 11.000

Буюртма бизга аввалдан келишилгандек бир соатда етказиб берилди. Тушлик вақтида уларнинг буюртмалари жуда кўп бўлиши сабабли олдиндан қўнғироқ қилишни маслаҳат берамиз. 
Бизни илк дақиқаларданоқ қувонтирган нарса - пицца термосумкада келтирилгани бўлди. Пицца эндигина печкадан чиққандек қайноққина келди. Мазаси ҳам барча ҳамкасбларимизга бирдек ёқди. 
 
alt

Лососли роллар ҳам жуда мазали туюлди, лекин филадельфия ролларида гуруч қуруқроқ бўлиб қолгани ҳаммага ҳам маъқул келмади. 
 
alt

Товуқ қанотчалари эса аксинча барчага маъқул келди. Гўшти жуда ҳам майин, тузи тобида, жуда ҳам ёғли эмас, айниқса устидаги ушоқ қопламаси ўзгача таъм бериб турибди. Хуллас барчага маслаҳат берамиз. 
 
alt

Мана фритюрда қовурилган товуқ оёқчаларига ҳам етиб келдик. Оёқчалар сони бор йўғи икки дона бўлишига қарамай дасурхонда қолиб кетди. Сабаби ундан таралаётган ёқимсиз ҳид ва тобига келтириб қовурилмаганлигида. 
 
alt

Грекча салат жуда ҳам мазали. Барчага ёқди ва жуда тез дастурхондан йўқ бўлиб қолди :)
 
alt

Хулоса: Бизга ёқмаган тарафлари ёқимсиз хидга эга товуқ оёқчалари ва нархига нисбатан жуда кам миқдордаги таом. Тўғрисини айтадиган бўлсак бунақа нархга кўпроқ нарса еса бўлади. 

Ҳисоб – 111.000 сўмни ташкил қилди. Тушлик 8 кишига мўлжалланган эди, лекин тушликдан сўнг ҳеч кимнинг қорни тўймагани маълум бўлди. Лекин етказиб бериш хизмати бизда яхши таассурот қолдирди. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг