ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Дефиле

Tashkent Fashion Week: 4-кун

877
0

Шу куни пойтахтимизнинг етакчи дизайнерларидан бири Николай Нам ёш мутахассислар учун мода сирлари бўйича маҳорат дарси ўтказди.

altalt

Bukhara Brilliant Silk – бу шойи ва шойи маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фабрика бўлиб, фабрика жамоаси томонидан шу куни «Аёл кайфияти» номи остида шифон, крепдешин, атлас, крепжоржет, крепшифон, ипак рўмол каби матолардан яратилган 60та либослар намойиш этилди.

alt

Тўпламдан ҳақиқатда аёлнинг турли ҳил кайфиятига мос келадиган либослар, яъни пижамалар, ҳарир кўйлаклар, шимлар, кофталар, оқшом либослари, кардиган, пиджак, куртка ва пальтолар жой олган.

altaltaltalt

Тўплам намойиши «Шарқ» гуруҳи томонидан ижро этилган «Бухоро» таронаси садолари остида ўтди.

Подиумда намойиш этилган кейинги тўплам Дина Сайфи томонидан бўлди. Дизайнер тақдим этган тўпламдан асосан кенг бичимдаги либослар ўрин олган бўлиб, газлама, чарм тери, велюр, атлас, адрас матоларидан ҳам фойдаланилган. Сasual услубидаги либослар кундалик ҳаёт тарзига жуда ҳам мос ва қулай. Модел қизлар макияжига эса дизайнер бу намойишда алоҳида урғу берган.

Тошкент мода ҳафталиги доирасида юрак қон-томир касалликларига чалинган болалар учун ҳайрия намойиши ўтказилди. Мазкур намойишда Ўзбекистон ва Жанубий Корея дизайнерлари ишлари тақдим этилди.

«Осиё Рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ассоциациясининг болажонлар учун мўлжалланган либослар тўплами тақдим этилди. Подиумдаги бахтли болажонлар чиқиши барчада катта завқ ва қувонч уйғотди.

Ҳайрия намойишида тақдим этилган кейинги тўплам Kim Inog хоним томонидан бўлди. Аёллар учун мўлжалланган ва нафисликка тўла бўлган тўпламдан 24та либослар ўрин олган бўлиб, уларнинг ҳар бири учун жуда сокин - кулранг, пушти, оқ, қаймоқ ранглардаги атлас, гипюр, органза матоларидан яратилган.

IDEAL бренди эса ҳайрия намойишда классик ва сasual услубидаги эркаклар тўпламини тақдим этди.

altaltalt

Мода ҳафталигининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунидан шарҳлар бизнинг сайтда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг