alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Театр

Алишер Навоий спектакли премьерасидан

Спектакль бошланишидан аввал томошабинлар қаршисига театр актёрлари Теша Мўминов, Абдурахимов Қахрамон ва Фатхулла Масудовлар чиқиб, ўз сўзларини айтдилар.  

Томошабинлар Алишер Навоий спектаклини 9 февралдан бошлаб томоша қилишлари мумкин.

Спектакллар афишаси бу ерда.

alt

Томошабинлар ҳукмига тақдим этилган бу галги спектакль атоқли ўзбек режиссёри Рустам Ҳамидов саҳналаштирган бўлиб, премьерада янгича саҳна безакларини, ажойиб маҳоратли актёрлар жамоасини, спектаклнинг таъсирчанлигини оширган мусиқий ҳамохангликни гувоҳи бўлдик.

alt

Томошабинга спектаклда, салтанат атрофидаги мажоралар, эзгулик ва тубанлик, адолат ва ёвузлик ўртасидаги талотумлар асносида ижодкорнинг қисмати очиб берилди. Буюк шахс, даҳо шоир, давлат арбоби, маданият ва санъат ҳомийси Алишер Навоий образи кескин тўқнашувларда кўрсатилган бўлиб, режиссёр тарихий воқеалар манзараларида ҳозирги замон билан ҳамоҳангликни, мозийда кечган воқеалар бугунги дунёда ҳам такрорланаётгани таъкидлашга ҳаракат қилган ва кўрсата олган.

alt

Ижодкорнинг тақдири халқининг тақдири билан чамбарчас боғлиқ эканлиги таъкидланади спектаклда. Алишер Навоийнинг истеъдод – эзгулик йўлидан боришга маҳкумлиги – бу унинг илоҳий вазифаси эканлиги томошада яққол айтилган ва кўрсатилган.

alt

Премьерада иштирок этган томошабин сифатида шуни айтишимиз мумкинки, актёрларнинг маҳоратли, ҳаққоний ижроси, саҳнадаги жонли воқеалар ривожи буларнинг баъри томошабинни бир зумга ҳам зериктирмайди. Спектаклни кўрган ҳар бир киши маънавий озуқа олиши шубҳасиз. 

Спектаклдан фоторепортаж ҳукмингизда. Унда қуйидаги ўз ишининг усталари рол ижро этганлар. 

Алишер Навоий образида, актёр Бехзод Мухаммадкаримов.

alt

 

Алишер Навоийнинг суюклиги - Гули образида гўзал ва истеъдодли актриса Дилноза Кубаева. 

alt

Улуғ шоир ва Навоийнинг дўсти Абдурахмон Жомий ролида Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Ахмедов.

alt

Хусайн Байқаро ролида - Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов.

alt

Маждиддин ролида Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Махмуд Исмоилов. Мунажжим - Ўзбекистонда Хизмат кўрстаган артист Тохир Саидов.

alt

Мансур образида - актёр Рихситилла Абдуллаев.

alt

Абулвосе образида Абдураим Абдувохабов.

alt

Энага ролида - Шохида Исмоилова.

alt

Абдулмалих - Ўткир Менглиев.

alt

Шайхулислом ролида - Хамид Тошпулатов.

altaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг