ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

«Бибихоним» спектакли ҳақида

2098
0

Шаҳодат Исохонованинг «Турон маликаси» деб номланган романи асосида саҳналаштирилган мазкур спектаклда «Бибихоним» ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ижро қилди.

alt

Спектаклда саркарда Амир Темур вафотидан кейинги бош-бошдоқлик, ворислар ўртасидаги низолар, келишмовчиликлар ҳукм сурган давр акс эттирилган.

alt

Спектакль устида ижодий жамоа бир ойдан ортиқ вақт мобайнида меҳнат қилишган экан.

Саҳна декорацияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. «Киночилар уйи»нинг пушти залига кираверишидан ўрта асрлар тарихий муҳитига тушиб қолгандек бўласиз. Эшик олдидаги қадимий қафас, қаторлаштирилиб илдирилган пардалар, қўлёзмалар ва китоблар ҳамда шам ёруғлиги билан ёритилган узун йўлак, хуллас барчаси ажойиб тарзда саҳналаштирилган.

alt

«Бибихоним» спектаклида кийимлар ранг-баранглигини алоҳида таъкидлаш лозим. Костюмер алоҳида меҳр билан ишлаганини қаҳрамонлар либослари орқали кўриш мумкин.

alt

«Бибихоним»ни гавдалантирган, ҳозирги аксарият ўзбек фильмларидаги «қайнона», Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметованинг сўнгги вақтларда кино оламида ижро қилаётган барча фильмлар бир томон, биргина ушбу спектакль бир томон бўлди десак янглишмаймиз.

alt

Хонзодабегим ролида Гулхумор Абдуллаева, Туман Оға ролида Феруза Саидова, ШодимулкбегимФеруза Собитова ҳамда Сулувбекани Яйра Исмоиловалар гавдалантиришди. Баъзан умумий ҳисобда бўшроқ, айрим ҳолларда нисбатан жиддий фильмларда кўрадиган актрисларимиз бу сафар ҳақиқий ижод маҳсулининг намойиши билан ҳайратимизга сабабчи бўлишди. Узундан узун диалогларни, бир ой ичида ёд олиб, уни оралиқ масофаси бир қадам ҳам чиқмайдиган мухлислар олдида ижро қилиш учун катта маҳорат керак.

alt

Амир Темурнинг ноқобил ворислари ролларини ижро қилган актёрлар ҳам ўз вазифаларини уддалашди.

alt

Эслатиб ўтамиз, мазкур спектакль фақатгина санъат аҳли ва журналистлар учун намойиш қилинди. Кенг жамоатчилик учун премьера ҳамда намойишлар август ойига режалаштирилган.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг