ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

Дунёдаги энг антиқа театрлар шарҳи

2602
0
Театр бу – архитектура иншооти бўлиб, саҳналаштирилган ҳаракатлар тақдимот жойидир. Театр ўзида адабиётни, мусиқани, вокални, хореографияни ва бошқа санъат турларини мужассамлантиради. Театрнинг турли йўналишлари бор, шу сабабли унга қизиқиш катта. Театр доимо ўзига жалб қилиб келган. Барча ўз умри давомида театрга  бир бора бориб у ердаги муҳитни ўзи ҳис этиб кўргани аниқ.
Ҳозирги кунда дунёда шундай замонавий антиқа ва бетакрор театр иншоатлари борки у ерга борган театр шайдолари нафақат саҳнадаги жараёндан завқ оладилар, балки ҳашаматли театр биноси ҳам уларни завқлантира олади.
Бугун сизнинг эътиборингизга дунёдаги замонавий архитектуранинг энг антиқа театр иншоотлари шарҳини ҳавола этамиз. 

Батумидаги Опера театри

Ҳозирги кунда Бутуми Қора денгизнинг энг жадал ривожланиб келаётган курортларидан биридир. Бу шаҳарда нафақат туристлар учун меҳмонхоналар, ресторанлар, клублар қурилади, у ерда маҳаллий ахоли учун ҳам фойдали ва қизиқарли бўлган иншоотлар қурилмоқда. Масалан улардан бири бу янги опера театридир. Бу театр бутунлай шиша ва бетондан қурилгандир.  
 
alt
alt
alt

 

Захи Хадиддан Иоган Себастьян Бах номидаги камерали мусиқа зали

Дунё архитектурасининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Захи Хадид томонидан яратилган архитектура ғояси қотиб қолган мусиқа сифатида намоён бўлади. Залнинг шакли ўрама ленталар кўринишида.
 
alt
alt
alt
 
 

Брегенцеда сувда сузадиган саҳна 

Ҳар йили Австриянинг Брегенц шаҳрида опера фестивали бўлиб ўтади. Бу фестивалга бутун дунё театр труппаси ташриф буюради. Бу фестивалнинг кўрки кўл ўртасида сузадиган саҳнадир. Бу саҳнадаги декарациялар, қўйиладиган спекталлар бутун жаҳонда бетакрор ҳисобланади. 
 
alt
alt
alt
 
 

Гуанчжоудаги акула театри

Захи Хадидни архитектура бизнесининг акуласи деса ҳам бўлади, аммо у гўзал ва мукаммалдир. Guangzhou Opera House театри айнан мана шу метафорани тасдиқлайди. Бу театр шакли акулага жуда ҳам ўхшаб кетади. У ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди. 
 
 alt
alt
alt
 
 

Мельбурндаги Викториан театри

Melbourne Recital Center театр биноси викториан стилида қурилган. Аммо бу стил бизнинг тасаввуримиздаги йўналишдан бир оз фарқ қилади. Ижодкорлар викториан стили 20-асрда йўқ бўлиб кетмаганда ва ҳозирги кунгача мавжуд бўлганида шу кўринишда бўлади деб тасаввур қилиб, уни яратганлар шакилли.
 
 alt
 alt
alt

 

Сузадиган Zibo Grand Theatre куби

Бу театр Хитой вилоятлари бири бўлмиш Шандунда жойлашган. Бу театр ҳам сувда жойлашган. Аммо у Брегенцдаги опера фестивали саҳнасидан ўлароқ мустаҳкам қилиб фундаментга ўрнатилган ва бир жойда туради. Бу театр ҳам жуда гўзал ва бетакрор кўринишдадир. 
 
alt
alt
alt
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-11-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг