«Ҳамса» опера-балети премьераси бўлиб ўтди
Опера-балетда «Ҳамса» таркибидаги беш достондан парчалар намойиш этилди. Мазкур саҳна асарида муаллифлар олдида икки санъат тури - опера ва балетни уйғунлаштириб, янги санъат дурдонаси яратиш вазифаси турган эди. Мазкур мушкул вазифани бажаришни ўз зиммасига олган таркиб билан таништирадиган бўлсак, саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Андрей Слоним, мусиқий директор ва дирижёр — Халқаро танлов лауреати Бобомурод Худойқулов, саҳналаштирувчи балетмейстер — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган, Қорақолпоғистон Халқ артисти Замир Нурымбетов.
Картина режиссёри Андрей Слоним:
«Ҳамса» ҳозирда инсонлар унутган одамийлик, севги, садоқат, ишонч деган тушунчаларни ўзида мужассамлаштириши билан алохида эътиборга молик. Биз бугун Навоийнинг ушбу асаридан олинган бешта достондан парчалар намойиш этдик. Даставвал Алишер Навоийнинг устозлари унга илҳом бағишлаганини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик. Кейин асарлардан парчалар берилди. Ўз навбатида дирижёр, оркестр ва болетместрлар шу жараённи янада жонли, ишончли кўрсатиб беришга интилди. Ўйлаймизки, картина ўз томошабини топади.
«Ҳамса» опера-балетининг намойишлари билан бу ерда танишинг.
ИЗОҲЛАР 0