ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Театр

«Юлдузли тунлар» спектаклининг ҳайратлари

6507
2

«Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студиясида Примқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи асосида спектакль саҳналаштиралаётган бўлиб, биз 18 октябрь куни бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнида сайтимиз билан меҳмонда бўлдик.

alt

Уч ойдан ортиқ вақт мобайнида кино актёрлари иштирокида тайёргарлик кўрилаётган «Юлдузли тунлар» спектакли йиғилган меҳмонларнинг юрагини ларзага келтира олди.

alt

Ҳар қандай эътирофдан баланд турадиган режиссёр Баҳодир Йўлдошев, саҳналаштирган мазкур асар орқали яна бир бора тасаввур оламининг нақадар кенглигини спектаклда намоён қилди.

alt

Спектаклда Заҳириддин Муҳамамад Бобур ролини актёр Алишер Узоқов жуда ҳам маромига етказиб ижро қилди. Бобурнинг ёшлигини ижро қилган актёр Шаҳзод Эгамбердиев, Хонзодабегим ролини гавдалантирган актриса Юлдуз Ражабовалар ҳам ўзларига бириктирилган вазифани аъло даражада уддалашди.

altaltalt

Бундан ташқари меъмор Мавлоно Фазлиддин роли ва бу ролни ижро қилган Акбархўжа Расулов спектаклга самимийлик, соф виждон туйғуларини олиб кира олган.

alt

Ижодини салбий ролларни ижро қилиш билан бошлаган актёр Адиз Ражабов мазкур спектаклда Аҳмад Танбал исмли бекнинг ролини қойиллатиб ижро қилган. Адиз Ражабовнинг қарашлари, илмоқли сўзлари, хатти-ҳаракати спектаклга хоинлик, салбий руҳ берган.

alt

«Дийдор» театр студияси 20-22 кишига мўлжаллангани, ихчам ва тинчлиги ҳар бир актёрнинг ҳаттоки киприкларининг ҳам ҳаракатини аниқ равшан кўриб, эшитиш имкониятини туғдиргани ҳам айни муддао.

alt

Актёрлар бу спектаклни кўзларида қандайдир мунг, қандайдир бир қайғу билан ижро қилишдики, бу орқали улар томошабинларнинг қалбига катта босим ўтказишди.

altalt

Бу ҳали тайёргарлик жараёни экан, қизиқ ҳали бу тайёргарлик жараёни бўлса спектакль тўла тайёр бўлганда қай даражада баланд поғонада турар экан…

alt

Спектаклнинг тайёргарлик жараёнларида режиссёр Баҳодир Йўлдошевга ёрдамчилик қилган актёр Акбархўжа Расуловга ўзимизни қизиқтирган қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик:

alt

-Бизга санъат асариданда ортиқроқ даражада тақдим қилинган мазкур спектакль устида қанча вақт тайёргарлик кўрилди?

-Сиз ва бошқа томошабинлар учун тақдим қилинган мазкур спектакль ҳали тайёргарлик босқичида, яъни ҳали мазкур спектаклнинг премьераси бўлгани йўқ. Уч ойдан ортиқ вақт мобайнида мазкур спектаклга тайёргарлик кўрилди.

-Актёрлар жамоасининг таркиби ким томонидан шакллантирилди?

- «Дийдор» театр студиясига «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан мазкур спектаклни тайёрлаб бериш таклифи тушган. Таклифга биноан режиссёр Баҳодир Йўлдошев, ҳамда миллий агентлик биргаликда актёрлар жамоасини шакллантиришди.

-Юлдузли тунлар спектаклида роль ижро қилаётган актёрларнинг дублёрлари ҳам борми?

-Мазкур спектаклда дублёрлик вазифасини «Дийдор» театр студиясининг талабалари ижро қилишади.

-Актёр Жавоҳир Зокиров ҳам ушбу спектаклда роль ижро қилаётгани ҳақида айтиб ўтган эди, аммо негадир спектаклда уларга кўзимиз тушмади?

-Тўғри, Жавоҳир Зокиров ушбу спектаклда Маҳмудхон ролини ижро қилишлари керак эди, аммо улар бошқа съёмкада банд бўлганлари сабабли ўринларига дублёр актёримиз Маҳмудхон ролини гавдалантирди.

-Спектаклни томоша қилиш истагини билдирган мухлислар учун айни саволим жуда ўринли бўлиши аниқ. Яъни спектаклга кириш нархлари қанча?

Спектаклга кириш нархлари 20 минг сўмдан қилиб белгиланган. Ҳар бир сеансга 20та томошабин кириши мумкин.

alt

Премьераси кутилаётган мазкур спектаклни ҳар бир мухлисимизга ҳеч бўлмаса бир марта томоша қилишларини сайтимиз номидан маслаҳат берамиз.

 

Спектакль томошабини бўлиш учун истак билдирганлар аввалдан +99890 9084200 телефон рақами орқали ёзилишлари ва чипта сотиб олишлари керак бўлади. Батафсил маълумот.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-10-2016

ИЗОҲЛАР 2

myday 25 октябр #
Ҳозирча спектаклнинг премьера санаси аниқ эмас. Спектакль премьера санаси маълум бўлиши билан албатта сайтимизда хабар берамиз. Ҳозирда спектакль томошабини бўлиш билан боғлиқ маълумот учун +99890 9084200 рақамига мурожаат этишингиз мумкин.
Tumaris 19 октябр #
mazkur spektakl qaerda qo`yiladi. premerasi qachon oldindan rahmat
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг