
Авлодларни боғловчи ришта
![]() |
Расул Мирзааҳмедов, ипак тўқиш бўйича мутахассис: «Мен бу соҳани эгаллаб келаётган 9 авлодман. Мени иккта ўғлим бор ва улар ҳам мени ишимни давом эттиришмоқда. Қанча нақшларни чизганимни аниқ айта олмайман, лекин отам 200 дан ортиқ орнаментларнинг муаллифи. Биз халигача биздан олдин қўлланиб келинган ишлаш техникаси ёрдамида иш олиб борамиз». |
Очилган кўргазмани бемалол келажак кўргазмаси дея оламиз. Матолар кўргазмаси деганда биринчи ҳаёлга келадиган тассавурларни минг баробар оқлади. Кўргазма дизайни билан бутун дунёга таниқли рассом Бобур Исмоилов шуғулланди.
Бизга таниш бўлган ўзбек миллий матосини тўқиш бу - хақиқий санъат. Аввал орнамент қоғозга чизилади, ундан сўнг матога нақш туширилади.
Ипак матоси тўқидиган ҳунарманд биринчи навбатда яхши рассомлиги биринчи залдаёқ намоён бўлади. Бу ерда Расул Мирзааҳмедов ҳамда унинг отаси Турғунбой Мирзааҳмедовнинг чизмалари намойиш этилди. Барча матолар полотнога тортилгани сабабли, уларнинг бари картинага ўхшаб турган эди.
![]() |
Бобур Исмоилов, рассом, кўргазма дизайнери: «Кўргазмани аъло даражада ўтказиш учун биз жуда ҳаракат қилдик ва биз буни уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Кўргазма учун махсус деворлар қурилди, рангини танладик, чироқлар ўрнатдик. Асосий урғуни матоларимизга бердик. Бизнинг истагимиз, одамлар нафақат матоларни кўришини балки уларнинг яралишини хам томоша қилишлари эди». |
Ташриф буюрганлар мато яралишини яхшироқ тушунишлари учун махсус қурилмалар ўрнатилди. Ҳақиқий тўқиш машинаси ва пилла қуртлари барчанинг эътиборини тортди. Бобур Исмоилов айтишича, баъзи бир пилла қуртлари кўргазма бўлишни хоҳламаган ҳолда капалаккка айланиб учиб кетишган.
Учинчи залнинг деворларида яна бир инсталяция жойлашган эди. У ерда мато яралишини поғонама поғона кўрсатиб берилган эди. Айнан шу ерда Мирзааҳмедовлар оиласининг фотосуратлари ҳам намойиш этилган эди.
![]() |
Бинафша Нодир, санъатшунос, кўргазма бошқарувчиси: «Бу Ислом Каримов жамғармасининг илк лойиҳаларидан бири ва жамғарма бошқарувчилари бизни қўллаб қуватлашганидан жуда ҳам мамнун бўлдик. Бу ғояга қизиқишимиз Марғилонга бўлган саёҳатимиздан сўнг пайдо бўлди. У ерда биз ҳунармандлар ва уларнинг ишлари билан танишдик». |
Ҳар бир нақш ўз тарихига эга. Уларни жуда узоқ вақт томоша қилиш мумкин. Ҳар бирини томоша қилганингизда турли хил картиналарни кўришингиз мумкин. Гуллар, шаҳарлар, космик ракеталарни хам кўришингиз мумкин бўлади. Бекорга америкалик модельер Оскар де ла Рента машҳур оиланинг ишларидан ўз тўпламида фойдаланмаган. Энди эса ҳар бир орнамент патентлаштирилган ва ҳозирда хеч бир тўпламда ишлатилишга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган.
Оскар де ла Рента - асли доминиканлик америка модельери, Oscar de la Renta компаниясининг асосчиси. Жаклин Кеннедидан бошлаб Американинг барча биринчи хонимларининг кўринишларини яратган: Ненси Рейган, Лора Буш ва Хиллари Клинтонлар ҳам улар қаторидан. Икки маротаба америкалик модельерлар кенгаши раиси бўлган. 1993-2002 йилларда "Пьер Бельман" номли уй учун махсус тўплам яратган. У Парижнинг мода уйларини бошқарган илк америкалик модельер ҳисобланади.
Кўргазма меҳмонлари:
Кўргазма 12 июлга қадар дпвом этади. Хоҳловчилар ташриф буюриб, марғилонлик ҳунармандлар ишларини томоша қилишлари мумкин.

ИЗОҲЛАР 0