ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

myday pop-up store’да KIDS ZONE

463
0

Ярмарканинг энг қувноқ, шовқинли ва жўшқин ҳудуди болалар майдончаси бўлди. Бу йил Myday жамоаси КряКря болалар косметикаси бренди билан ҳамкорликда кичкинтойларга алоҳида эътибор қаратдилар ва турли маҳорат дарслари ва томошалар билан бойитилган KIDS ZONE ташкил этдилар. 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

KIDS ZONE болалар ҳудуди ҳамкори КряКря томонидан безатилган юзлаб ҳаворанг шарлардан самовий тус олганди. Бу ерда КряКря маҳсулотлари билан танишиш, бренд томонидан махсус тайёрланган раскраскаларни бўяб, болажонлар КряКря косметик воситаларидан бирини ютиб олиш имконига эга бўлдилар.   

alt

alt

alt

alt

Мyday pop-up store Янги йил Ярмаркасининг биринчи кунида болажонларни  Rios Party'дан Бамблби (Трансформерлар), Танос ва LOL қўғирчоқлари ташрифи хурсанд қилган бўлса, ярмарканинг иккинчи кунида кичкинтойларни Оптимус Прайм, Халк, Гринч ва афсонавий Кийик хушнуд этди. 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

 «Книжная Полка» дўкони Янги йил Ярмаркаси учун Ёшлар театри актёрлари билан биргаликда махсус саҳналаштирилган эртак ўқишни ташкил қилишди. «Морозко» эртагини болажонлар учун Қор бобо, Иван Царевич, Настенька ва ўгай она ўқиб бердилар. 

alt

alt

alt

alt

alt

Болалар учун айниқса маҳорат дарслари қизиқарли бўлди:

Ohana Slimes! – болажонларга слайм яратиш янги санъатини ким яхши ўргатади? Уч опа-сингил Самина, Сомаййа ва Сурейа  Ohana Slimes – слайм брендини намойиш этдилар! Маҳорат дарси учун слайм ясаш учун керак бўладиган барча хом-ашёларни тайёрлаб қўйдилар ва болажонлар билан биргаликда турли хил слаймлар яратдилар. Маҳорат дарсидан сўнг болажонлар ўз қўллар билан ясаган слаймларни олиб, аъло кайфиятда юришарди. 

alt

alt

alt

«Шишага расм чизиш» бўйича маҳорат дарси витраж суратлар устаси Елена Данилова томонидан ўтказилди. Унда кичкинтойлар шишага ёрқин янги йил суратларини акс эттиришни ўргандилар. 

alt

Avokado студияси мураббийлари эса болажонларни янги йил учун уйча-шамдонларни бўяш бўйича маҳорат дарси билан хушнуд этдилар. 

alt

alt

alt

alt

Happy Time Kids болалар боғчаси тарбиячилари, мақфтункор Ширин ва Нисо болажонлар билан биргаликда янги йил откриткалари ясадилар, расм чиздилар ва «Книжная полкя» дўкони кутубхонасидан китоблар ўқиб бердилар. 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Болалар ва катталарни ўзига бирдек жалб қилган маҳорат дарсларидан бири Cattleya ижодий студияси асосчиси  – Муслима Хайитова томонидан ўтказилган Resinart техникаси бўйича расм чизиш бўлди. 

alt

alt

alt

alt

alt

Биз myday pop-up store Янги йил Ярмаркасига ташриф буюрган барча болажонларга ва иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Яна кўришгунча! 

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-12-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг