ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

«Ой ёғдусида айтилган алла» кўргазмасининг очилиши

84
0


Каримов фондининг олтинчи лойиҳаси ижодий ҳунармандчиликка ва тасвирий санъатга бағишланиб, санъатшунос Бинафша Нодир томонидан тақдим этилди.

Моҳир бешкисозлар – Абдуазим Хошимов (Тошкент), Тоштемировлар сулоласи (Марғилон), Анвар Умаров ва Дилмурод Эшматов (Андижон), Ўроқ ва Азамат Орзуевлар, Қаҳрамон Очилов (Ғиждувон), Шавкат Ёров (Ургут), Дониёрбек Ёқубов (Хива) 10та ажойиб бешик намуналарини намойиш этдилар.

altalt

alt

Бинафша Нодир, санъатшунослик фанлари доктори, кўргазма куратори:
«Ўзбекистон амалий санъати ҳақида гап кетганда, одатда зардўзлик, гиламдўзлик, сополчилик ёки ёғоч ўймакорлиги тилга олинади, ва бу нуқтаи назардан мазкур кўргазма ноёб. Бу экспозицияни ташкил қилиш ғояси Марғилонда тасвирга олиш жараёнлари вақтида, кўзимиз тасодифан қадимий ва жуда чиройли бешикка тушган маҳал туғилди. 

Бешиклар тузилиши бир қарашда айни бўлгани билан, ҳар бири нақшлари ва ранг-баранглиги билан фарқ қилади».

alt

Кўргазма залининг деворлари Ҳамдам Шораҳмедова, Владимир Ковреин, Акбар Ҳакимов, Наталья Нестерова ва Элмира Нуриахмедова томонидан яратилган суратлар билан безатилган бўлиб, уларда бешикни синчидан нақш солишгача ишлаб чиқариш жараёнини тасвирланган.

alt

alt

Хамдам Шорахмедов, лойиҳа фотографи:
«Мазкур фотосуратлар сериясини тайёрлаш учун бешик ясаш жараёни ва деталлари суратга олинди. Айниқса ғиждувонлик уста ишлари мени илҳомлантирди. Унинг ҳовлисида 500 дан ортиқ бешик бор эди ва у бундай катта ҳажмда бешик ясайдиган ягона ҳунарманд. 

Афсуски бешик тобора унутилиб, ўтмишда қолиб кетмоқда, айниқса буни пойтахтда кузатиш мумкин, ва мазкур кўргазма ташкил қилинишининг яхши тарафларидан бири ёшларимиз анъаналаримиздан бохабар бўлиш имконини беришидир».

alt
Тадбирда санъатшунослар, рассомлар, маданият арбоблари Наталья Мусина, Бобур Исмоилов, Татьяна Фадеева, Диёр Мирзаахмедов, Лола Сайфи ҳамда хорижлик меҳмонлар иштирок этдилар.

altalt

Бешикни яратишда эгилувчан дарахт турлари - тол, баъзан тут дарахтлари ишлатилади, шу сабали бешик енгил бўлади. Бешикнинг узунлиги ўртача 1м, баландлиги - 60смгача бўлади. Ишлаб чиқариш жараёни ўртача 3 кундан 5 кунгача давом этади. Бўяш учун асосан қизил, сариқ, яшил каби ёрқин ранглардан фойдаланилади, бу боланинг ижобий кайфиятига ва эрта болаликдан кўриш реакциясини ривожланишига таъсир кўрсатади.

altalt
alt
alt
alt

Экспозицияда бешик тузилиши қисмларга бўлиб намойиш қилинган:

равоқ – бешикнинг бола ётадиган текис қисми, сарак – даста билан туташган икки ёйсимон арка, болани ухлатишга тебратиш учун мўлжалланган қисми – бошлиқ, пастки ёйсимон қисми – йўрға, ёғочдан нақшинкор тўсиқлар – панжара, шунингдек уларнинг асос қисми – қўш. 

altalt
altalt

Алоҳида залда бешик билан боғлиқ анъаналар ҳақида ҳужжатли фильмлар намойиш этилади. Рассом Бобур Исмоиловнинг халқ ҳунармандчилигига бағишланган инсталляцияси экспозициянинг ёрқин ифодаси бўлди. Кўргазма учун махсус Инна Сандлернинг анъанавий бешикнинг яратилиш тарихи ҳақидаги муаллифлик каталоги чоп этилди.

altalt

Кўргазма соат 10.00 дан 17.00 гача сешанбадан якшанбага қадар очиқ, жорий йилнинг 25 ноябрига қадар давом этади.

alt Татьяна Фадеева, мусаввир, кўргазма меҳмони:
«мен ўз ижодим учун улкан илҳом олдим, чунки Ўзбекистон амалий санъатини жуда яхши кўраман. Айниқса кўргазма концепцичси ва экспозиция ғояси менга жуда ёқди. Шунингдек, Бобур Исмоиловнинг ажойиб тақдимоти ҳам эътиборимни тортди».

altaltaltaltalt

alt Диёр Мирзаахмедов, Миллий маркетинг маркази раиси, кўргазма меҳмони:
«Кўргазмадаги фотосуратлар мен учун кашфиёт бўлди, бешик - мумтоз мавзу бўлишига қарамай, бу ерда кутилмаган нуқталардан очиб берилган. Мавзу ажойиб танланган, дарҳақиқат, бешик ҳар бир ўзбек инсонининг бошланғичи». 

altalt

alt Лола Сайфи, Human House галереяси директори, кўргазма меҳмони:
«Мана шундай маданий-илмий тадбирлар туфайли кўплаб одамлар миллий маданий қадриятларимизга эътибор қаратишади. Мен усталар билан танишиб, уларнинг ишларидан илҳомландим. Ташкилий ишлар юқори даражада».


alt

Кўргазмадан фотсуратлар бу ерда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-11-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг