
Темурийлар даври шахсларининг мум ҳайкаллари
200 кв.м. майдонда тўрт залдан иборат икки қаватли бино бўлиб, уларнинг учтаси Темурийлар даври акс этган мум ҳайкаллари ҳисобланади. Бир ҳайкални ишлаб чиқариш бир ойдан уч ойгача давом этади, шунингдек, атрибутлар, костюмлар ва интерьер буюмлари усталар жамоаси томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилади.
Галлереянинг биринчи залида буюк саркарда Амир Темур ва унга яқин бешта шахснинг мум ҳайкаллари мавжуд.
Руй Гонсалес де Клавихо ўша даврларнинг испаниялик арбоби бўлиб, Темур салтанатига бириктирилган ва «Буюк Темурнинг ҳаёти ва фаолияти унинг империясига қарашли ерларнинг тасвири» киритилган машҳур кундалик-асарни ёзган.
Саид Барака - Темурнинг руҳий устози бўлиб, у ҳукмдорнинг барча ишларини ёритиб, юришларда унга ҳамроҳ бўлган
Амир Темурнинг сарой жангчиси – «Барлос» (туркларнинг қадимги қабиласи)
![]() |
Нигора Миржалилова, лойиҳа иштирокчиси: «Бу ўтган асрларнинг руҳи ва муҳитини ҳис қилишингиз мумкин бўлган Марказий Осиёдаги ягона мумсимон галерея. Бизнинг келажак режаларимиз ва ғояларимиз катта, ва биз тез орада уларни ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат қиламиз». |
Бибихоним - Амир Темурнинг суюкли рафиқаси
Бибихоним ва Халфа
Халфа - малика Бибихонимнинг энг яқин
Бошқа залларда Темурийлар давридаги Дарвеш, олимлар ва жангчининг ҳайкалларини кўришингиз мумкин.
Амир Темурнинг набираси, таниқли олим ва маърифатпарвар бўлган Мирзо Улуғбек ва унинг шогирди, олимнинг асарларини давом эттирган ва расадхонани бошқарган Али Ал Қушчи ҳайкали.
Дарвеш
Галлереянинг ҳовлисида Абру-Баҳор усталари жойлашиб, улар ташриф буюрувчиларнинг кўз олдида ўзларининг ранг-баранг расмларини яратадилар, ҳар ким бу усулни ўрганиши ва ноёб суратни олиши мумкин. Абру-Баҳор - Бухорода пайдо бўлган ва «баҳор булутлари» деган маънони англатувчи миниатюраларни бўяш ва ясашнинг қадимий усули ҳисобланади.
Охирги залда персонажлар учун костюмлар жойлашган бўяниш хонаси, шунингдек, асбобларни ва мум ҳайкалларни яратиш жараёнининг бир қисмини кўришингиз мумкин.
Галереяда тақдим этилган тўққизта ҳайкални яратиш учун бир йил вақт сарфланган. Усталарнинг режасида Биби Хоним каретасини, 12та канизаги либосининг этакларини кўтариб кетаётган Биби Хонимнинг ўзини ҳашаматли либосда, шунингдек. Ҳунармадлар, мусиқачилар ва бошқаларнинг ҳайкалларини яратиш бор. Мум ҳайкаллар билан бир қаторда, келажакда ёзги кинотеатрни очиш режалаштирилган, у ерда ўша даврларнинг хроникалари намойиш этилади ва ҳақиқий мум ҳайкални яратишнинг деярли бутун жараёнини шахсан кўришингиз мумкин бўлган хона ташкил қилинади.
![]() |
Фарҳод Ахунов, лойиҳа продюсери: «Биз лойиҳа муаллифи Ҳусниддин Ғуломович билан бадиий таълим олганмиз, ва ўша даврдаёқ галерея яратиш ғояси пайдо бўлган. Бунинг учун у Санкт-Петербургга мумсимон ҳайкалларни яратиш санъатини ўрганиш учун борди. Ва энди бу ерда биз уларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эгамиз. Биз сайёҳлар ва ҳалқимиз ўша давр маданияти билан яқиндан танишиш ва ўрта аср муҳитига шўнғишларини истаймиз». |
![]() |
Хусниддин Насритдинов, рассом, лойиҳа муаллифи: |
Манзил: Лабзак кўчаси, 12/1 уй, «Наврўз» боғи.
Телефон: +998 90 899 56 26
Instagram: waxgallery_
Иш тартиби: 09:00 дан 20:00 гача.
Кириш чиптаси нархи: 15 000 сўм

ИЗОҲЛАР 0