
Савицкий музейи Тошкентда
Рус ва ўзбек авангардистларининг Савицкий музейидаги 126та ноёб асарлари 18 февралга қадар Тошкентда намойиш этилади.
Соколов М.К - (1885-1947) Большая Никитская
Фальк Р.Р. (1886-1958) Сўзана фонида
Кўргазмага ташриф буюрганлар А.Волков, Ў. Тансиқбоев, Н.Қорахон ва яна бир қанча ўтган асрнинг буюк мусаввирлари асарлари билан танишиш имконига эга бўладилар.
Қорахон Н.Г (1900-1970) Ҳовуз бўйидаги қизлар
Редько. К.Н. - (1897-1956) Овернь деҳқонлари
Ушбу ҳодиса ҳақиқатдан тарихий воқеа – музей тарихида иккинчи марта экспонатлар ташқарига олиб чиқилди. Биринчи марта коллеция 2017 йилда Қорақалпоғистондан ташқарида, Москвадаги Пушкин номли Давлат музейида намойиш этилган (Мазкур ҳодиса Myday Special журнали талқини бўйича 2017 йилнинг 50та энг ёрқин ҳодисалари рўйхатининг биринчи қаторидан ўрин олган).
Курзин М.И. (1888-1957) Капитал
Комаровский В.А. (1883-1937) Эркак портрети
Кўргазмани Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова очиб берди:
«Ҳозирги кунда Савицкий музейи – бу бутун дунёга машҳур бренд, музейнинг Игорь Витальевия Савицкий томонидан ташкил қилиниши эса ҳақиқий қаҳрамонлик».
![]() |
Жаҳонгир Темирхўжаев, галерея директори:
|
Рождественский В.В. (1884-1963) Ўзбек
Рождественский В.В. - (1884-1963) Убайда
Энг кўп диққатни, музейнинг «ташриф қоғози» бўлган, Лысенконинг ўзи каби сир-синоатларга бой бўлган «Буқа» асари жалб қилди.
![]() |
Зулфия Абдулина, рассом: |
Игорь Савицкий - график рассом, санъатшунос, Нукус санъат музейи асосчиси. Бугунги кунда музейнинг рус авангарди асарлари катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради.
Кўргазма меҳмонлари:
Кўргазма 18 февралга қадар давом этади. Экспозиция иш вақти 10:00 дан 17:00 гача.

ИЗОҲЛАР 0