alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

G'uncha Art Space лойиҳасининг биринчи кўргазмаси

G'uncha Art Space лойиҳаси Инесса Болтянская ва «Art of Beauty» студиясининг асосчиси Наталья Ахмедоваларнинг бошчилигида тузилган. Кўргазмада 100 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда. Бу сўнгги йиллардаги кўп сонли замонавий рассомлар иштирок этган биринчи кенг кўламли кўргазма.
 

alt

alt

 

Шарифа ва Дониёр Шарафхўжаевлар ёғочдан ясалган ҳайкаллар ва чуқур маънога эга расмлар тўпламини намойиш қилдилар. Бобур Алимхожаевнинг «Балериналар» номли расми эса ҳар бир кўргазма меҳмонида катта таассурот қолдиради.

 

alt

alt

alt

alt

alt

 

Сардор Эркинов ҳижоб ўраган аёлларнинг салобати, гўзаллиги ва миллийликка бой дунёсини очиб берувчи рангларга бой турли-хил асарларини намойиш этди.

 

alt

alt

alt


Бухоролик истеъдодли рассомлар – Санжар Жабборов ва Бекзод Каримов биринчи маротаба бу каби кенг кўламли кўргазмада иштирок этишди, шунга қарамай улар яратган асарлар кўпчиликда кенг таассурот уйғотди.

 

alt

alt

alt

 

Изланувчан рассом - Тамилла Султонова учун ҳам ушбу кўргазма биринчилардан бўлди. Тамилла ўз асарлари учун Ўзбекистоннинг миллий меросларини асос қилиб олган, яна у, расм чизишни яқинда бошлаганини ҳам эслатиб ўтди.

 

alt

alt alt

alt

 

Нигина Холмухамедова – энг қувноқ ва чиройли табассум соҳибаси учун гўзал шаҳарлар, мамлакатлар ва дунёнинг турли бурчаклари илҳом манбаи  бўлиб хизмат қилади. Келгусидаги режаларидан бири, яна шу каби кўргазмаларда янги расмлар тўплами билан қатнашиш эканини айтди.

 

alt

alt

alt

alt


Истеъдодли рассом, Моҳира Муллажанова учун илҳом парилари Тошкентнинг эски кўчалари ва хиёбонларида беркинган бўлиб, у ўз асарларида буни моҳирона кўрсатиб берган. Рассом меъморий биноларни қадрлашга ва саъатни аллақачон урфдан чиқиб кетган нарсаларда кўришга ундайди.

 

alt

alt

alt

alt

alt

 

 
Кўргазмага 25 июлга қадар ташриф буюришингиз ва бошқа рассомларнинг асарларини томоша қилишингиз мумкин.

Кўргазма бўлиб ўтиш санаси: 23-25 июль
Соат: 11: 00-20: 00
Кириш бепул
Манзил: Hilton Tashkent city меҳмонхонаси
 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-07-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг