alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Бухорода қайта таъмирланган “Биби Орифа”мақбарасидан махсус репортаж!


 








 
4 май куни “Асрлар садоси-2013” фестивали доирасида, “Меҳр нури” хайрия жамғармаси томонидан, Бухорода қайта қурилган ва таъмирланган “Биби Орифа” мақбарасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


 
Шунингдек, “Меҳр нури” жамғармасининг Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан 20 нафар иқтидорли талабаларга стипендия, ҳамда Ўзбекистондаги 10 та маънавий (диний) билим юртларининг моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида, сертификатлар топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбирларни ташкиллаштиришда “Меҳр нури” жамғармасига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ташкилий ёрдам кўрсатди.


 
“Меҳр нури” жамғармасининг Жамоатчилик Кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан 2012 йил, Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбандий ёдгорлигидаги “Биби Орифа” мақбарасини таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари олиб борилди. Мақбара Нақшбандия таълимоти асосчиси, суфий таълимоти муаллими Баҳоуддин Нақшбандийнинг волидалари Биби Орифага бағишлаб қурилган.


 
Ҳозирда мақбара қайта таъмирланиб, янгидан қабр тоши ҳам ўрнатилди.


 
Шунингдек, тадбирда стипендиялардан ташқари, маънавий (диний) билим юртларининг моддий-техник базасини кучайтириш мақсадида сертификатлар ҳам топширилди. Ҳамда, Гулнора Каримова томонидан маънавий (диний) билим юртларига компьютер анжомлари ҳам туҳфа этилди.  
Ўз навбатида Маънавий (диний) билим юртлари талабалари ҳам Гулнора Каримовага ўз миннатдорчилик сўзларини айтдилар.


 
Шу куни соат 15.00 да, VI “Асрлар садоси-2013” анъанавий маданият фестивали доирасида, Бухоро вилояти “Гранд Бухоро” меҳмонхонасида, “Ўзбекистон маданий ва маънавий меросида меъморий битикларнинг ўрни: тадқиқот, кашфиёт ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро анжуманда тақдимоти ўтказилган “Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Хива ва Қорақалпоғистон архитектура эпиграфикаси” мавзуларидаги олтита нодир китоблар ҳам мазкур тадбирда, махсус лавҳларда намойиш қилинди.


 
Мазкур тадбирда кўплаб чет эллик меҳмонлар билан бир қаторда ўзбек эстрадаси ва кино юлдузлари ҳам иштирок этдилар: Ўзбекистон Халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Хосила Раҳимова,созанда Абдуҳошим Исмоилов, актёрлар Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов ва бошқалар...
Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан мазкур зиёратгоҳни таъмирлаган усталар чопон кийдириб тақдирландилар.


 
Тадбир якунида байрамона дастурхон ёзилиб, ош тортилди.
 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-05-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг