alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Hand Made in Uzbekistan-2015» фестивалига назар

2015 йилнинг 17-18 январ кунлари Миллий санъат марказида «Hand Made in Uzbekistan-2015» анъанавий санъат Фестивали бўлиб ўтди.  
 
alt
 
Мазкур фестивалда 150дан ортиқ Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида амалий санъат соҳаси билан шуғулланувчи сулолалар, истеъдодли ҳунарманд усталар ўз махсулотларини омма эътиборига тақдим этдилар.
 
alt
alt

Икки кун давом этган фестивал кўпчиликнинг қизиқишини ўзига жалб этди. Фестивалга ташриф буюрган ҳар бир киши, моҳир ҳунармандлар ўз иш намуналарида анъанавий, миллий ижод маҳсулотларини замонавийлик билан моҳирона уйғунлаштириб яратганликларини гувоҳи бўлди.  
 
alt
 
Уста ҳунармандлар томонидан ишланган барча намуналарда анъана, миллийлик сақланган бўлиб, намуналарда нафисликни, гўзалликни, дид билан яратилганлиги кўриниб турар эди. 

alt
altaltalt
altalt
altalt
 
Фестивалга ташриф буюрганлар ушбу санъат асари даражасида яратилган намуналарни ҳарид қилиш имконига эга бўлдилар.
Каштачилик, гиламчилик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, адрас тўқиш, миниатюра санъати усталари томонидан қўл меҳнати билан яратилган ноёб маҳсулотларни томоша қилиб юрар экансиз, ҳушмуомала ҳунармандларимиз ўз маҳсулотлари ҳақида, уларнинг яралиши баросида ҳеч бир эринчоқсизлик билан бирма-бир сўзлаб ҳам беришди.
 
altalt
altalt
altalt
altalt
altalt
altalt

Кўргазма доирасида шунингдек, маҳорат дарслари, шахсий кўргазма, либослар намойиши, фольклор, қўғирчоқ театр жамоалари чиқишлари тақдим этилди.
 
alt

Ушбу кўргазмага ташриф буюриб, ҳунармандларимиз томонидан яратилган намуналарни томоша қилиб, маънавий озуқа олиб юрар эканмиз, уларнинг баъзилари билан суҳбат қурмасдан ушбу фестивални тарк эта олмадик албатта.
 
alt
 
Улардан Риштон кулолчилик мактаби вакили 2 авлод Назиров Бахтиёр ака билан суҳбатлашар эканмиз, кулолимиз ўз ишларининг баъзи сирларидан бизни воқиф этдилар:
 
“Биз бу касб билан бутун авлодимиз билан шуғулланамиз. Риштон кулолчилик мактабининг бошқа ҳудуд кулолчилигидан фарқи шундаки, кўк-мовий ранглар услубидан фойдаланишимиздадир. Кўк-мовий ранглар бу Риштон услуби ҳисобланади. Биз ҳар бир буюмда акс эттирган нақшларимиз ўз рамзий маъносига эгадир. Масалан, анор бу барака, бойлик маъносини англатса, балиқ ҳалоллик, пичоқлар мардлик, обдасталар зилол сув-ҳаёт манбаи эканлигидан далолат беради. Буюмларимизда ишлатиладиган бўёқлар эса баъри табиий маҳсулот бўлиб, биз сентябр-октябр ойларида тоғу-тошларга чиқиб қирқбўғин номли ўсимликни териб тушамиз ва ўзимизга керакли рангларни шу ўсимликдан табиий ҳолда оламиз. Мен бу каби тадбирларда кўп маротаба иштирок этганман ва бундай ярмарка-фестиваллар ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан, чунки бу биз ҳунармандлар учун ўз ишларимизни халққа намойиш этишнинг катта бир имконидир”. 

alt

Фестивал иштирокчиси Лилита:
 
alt
 
“Мен бундай кўргазмаларда кўп бора иштирок этганман. Мен ижод билан шуғулланиш, табиий минерал тошлардан турли ҳил миллий, замонавий услубда аёл-қизларимиз, бўлажак келинчакларимиз учун эксклюзив тарзда турли ҳил тақинчоқларни ўз қўлларим билан ясашни жуда ҳам яхши кўраман. Ҳар бир қилган ишимдан янада илҳомланиб, янгидан-янги ижод маҳсулларини яратаман. Мен ҳар бир тақинчоқ устида шахсан ўзим ишлайман, чунки ҳар бир мижоз учун алоҳида эътибор, ёндашув керак".  

alt
alt
alt
alt
alt
 
Икки кун давомида ўтказилган «Hand Made in Uzbekistan-2015» анъанавий санъат фестивали  кўтаринки ва аъло даражада ўтди. Фестивал ғолиблари турли йўналиш буйича диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Совриндорларни таниқли эстрада юлдузлари мукофотлаб, ўз тароналари билан барчани ҳушнуд этдилар. 
 
altalt
altalt

Биз шу ўринда моҳир ҳунармандларнинг ишларига ривож тилаб, бундай фестиваллар доимий равишда ўтказилишига тилак билдириб қоламиз. 

«Hand Made in Uzbekistan-2015» анъанавий санъат Фестивалидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-01-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг