Кўргазмалар
Хилола Шер "Атлас байрами" фестивали ҳақида
10-12 сентябр кунлари Марғилон шаҳрида мен ва мен каби ёш дизайнерлар учун унутилмас воқеа бўлиб ўтди. Шаҳар хокимлиги ташаббуси билан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ва Ҳалқ усталари, мусаввирлари ва хунармандлари Республика “Ҳунарманд” уюшмаси билан хамкорликда
"Атлас байрами" фестивали ўтказилди.
Мазкур фестивалда Ўзбекистоннинг етакчи ҳунармандлари, усталари, хорижлик меҳмонлар, жумладан Кореядан газламачилик ва дизайн бўйича мутахассислар иштирок этишди. Фестивал иштирокчиларини юртимизда ишлаб чиқарилаётган бетакрор ипак матолар ва улардан яратилаётган либослар ўзига мафтун этди.
Тадбир доирасида
Бангладешлик дизайнер ва рассом Биби Рассел маҳаллий уста-ҳунармандлар учун маҳорат дарсларини ўтказди.
Яна бир ажойиб инсон -
Наталья Константиновна Мусина ҳақида гапириб ўтмоқчиман. Улар фестивал доирасида
“Fashions show” ташкил этиб, шу билан бир қаторда матолар бўйича маҳорат дарси ва тренинг ҳам уюштирдилар.
Фестивал доирасида
"Сифат белгиси" кўрик танлови ўтказилди.
Мархамат Умарова, Саша Чичинова ва
Елена Ладиклар билан бир қаторда мен ҳам мазкур фестивалда ўз либосларим тўплами билан иштирок этдим. Энг қувонарлиси ушбу тўпламим билан
"Сифат белгиси" кўрик танловининг ғолибларидан бирига айландим. Қуйида Сиз мазкур тўпламдан ўрин олган либослардан бир қанчасини кўришингиз мумкин.
Бундай фестиваллар юртимизда тез-тез ўтказилишини тилаган ҳолда, сизлар билан хайрлашаман.
Mydayда учрашгунча,
Хилола Шер.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-09-2015
ИЗОҲЛАР 0