alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

«Ипак йўлида туризм» кўргазмасидан

Ёрқин дастурга эга икки кун, ресторанлар бўйлаб гастрономик саёҳат, республика ҳудудлари, юртимиз фольклори, ҳунармандлар ва дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган сайёҳлик бизнеси вакиллари Ўзэкспомарказда жам бўлишган. 

alt

«Поедим, поедим!» дастури ижодкорлари ярмарка доирасида Ўзбекистон ҳақида иккинчи кўрсатувларини суратга оладилар. Бу сафар кўрсатув Хоразм ва Тошкент ҳудудларига бағишланади. 

alt

 

Джон Уоррен, дастур бошловчиси:
 

-Мен бугун атайлаб нонушта қилмадим ва бу менинг энг оқлона қарорим бўлди. Бу ерда мазали, шовқинли ва қувноқ. Бугун биз Тошкент ва Хива ҳақида кўрсатув суратга оламиз. Балки баҳорда биз яна қайтармиз ва кўрсатувнинг кейинги сонини ҳам суратга олармиз. Менинг аллақачон севимли масканим пайдо бўлди. Бу Мовий гумбазла. Биз у ерда куни кеча лағмон тайёрлашни суратга тушурдик. 

alt

Ёзги майдончада ярмарка иштирокчилари бўлган ресторанлар жойлашдилар, ва ташриф буюрганларга ўз таомномаларини тақдим этдилар. 


alt

  • Ўрта Осие Ош Маркази – тўй оши  
  • Манас – бешбармоқ
  • Ёлки Палки – уй таомлари, пишириқлар
  • Clun Castle – мол гўштидан махсус таомлар, турли хил нон
  • Marmaris – усмонийлар ошхонаси
  • Бек – миллий, рус, европа таомлари
  • Caravan- шарқ ширинликлари, миллий таомлар

alt

Ёпиқ павильонда турли ҳудудлардан ташриф буюрган ҳунармандлар ўз меҳнат маҳсулларини жойладилар. Қашқадарё, Сурхондарё, Ҳоразм ва бошқа вилоятлар маҳсулотлар ташриф буюрганларни бефарқ қолдирмади. Бу ерда олтин тақинчоқлардан тортиб, сопол буюмларгача, хуллас ҳамма нарса топса бўлади. 


alt

Бу йил Россия, Португалия, Мальдив ороллари, Туркия, БАА, Тайланд қироллиги, Чили, Япония каби мамлакатлар компаниялари ярмаркада иштирок этишларини тасдиқладилар.

 

Батафсил фотоҳисобот бу ерда.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг