
«Китоб олами» ярмаркасига фотоназар
Биринчи халқаро китоблар кўргазма-ярмаркаси янги ва аввал чоп этилган китобларни бир жойга жамлади, қолаверса бу макон барча катта ва кичик нашриётлар учун музокаралар масканига айланди.
Адабий кўргазмада 15 нафар иштирокчи қатнашди: G'afur G`ulom nomidagi nashriyot-matbaa ijodiy uyi, O`qituvchi, O'zbekiston, Sharq Press, Hilol Nashr, Press nashriyot; Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси шунингдек, Kitob Olami, Yangi asr avlodi; электрон адабиёт сайтлари - Uzbook, Line Press, журналлар – «Мен ва менинг болам», «Истеъмолчи», Yellow Pages ва O'zbekiston milliy ensiklopediyasi.
Тақдим этилган экспонатларнинг энг муҳимларидан бири бу Buzton’нинг бош директори ва Beeline компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар ҳизмати рахбари Ўроз Абдуразоқовнинг Амир Темурга бағишланган «Ҳукмдор» номли китоби бўлди.
Шухрат Охунжонов, Китоб оламининг рахбари
«Агарда боланинг ҳаётида спорт бўлса, у албатта бир кун келиб омадга эришади, лекин унинг қўлида китоб бўлса у икки баравар тезроқ омад калитини қўлга киритади. Олдин ўзим ҳам спортчи бўлганлигим сабабли яхши биламан спортда аввало ақл ва тактика. Булар эса ўз ўрнида китоб ўқиш орқали келади. Бизнинг барча олимпиада ва паралимпиадачиларимиз доимий меҳмонларимиз».
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу кўргазма-ярмаркаси бизнинг юртимизда китоб нақадар актуал эканлигини кўрсатиб бериш мақсадида ташкил этилган.
Мазкур кўргазма 17 августга қадар очиқ бўлади.
Кириш бепул.

ИЗОҲЛАР 0