alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Кўргазмалар

Кўриш энди ҳеч кимга насиб этмайдиган 7 сурат

Санъат олами еттита дурдона асардан маҳрум бўлди. Булар Пикассо, Гоген, Матисс, Люсьен Фрейд, Мейер де Хаан ва  Клод Моненинг иккита  асарлари эди. Суратлар 2012 йил октябр ойида Нидарландиядаги галереянинг 20 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган кўргазма экспозициясига қўйилган эди.  Афсуски энди бу суратларни кўриш ҳеч кимга насиб этмайди. 

 

alt

Клод Моне «Ватерлоо кўприги, Лондон», 1901 йил
 

alt

Поль Гоген «Очиқ дераза олдидаги қиз», 1898 йил

 

alt

Анри Матисс «Оқ ва сариқдаги мутолаа қилаётган қиз», 1919 йил


alt


Клод Моне «Чаринг-Кросс кўприги, Лондон», 1901 йил
 

alt

Пабло Пикассо «Арлекиннинг боши», 1971 йил

 

alt

Люсьен Фрейд «Кўзлари юмиқ аёл», 2002 йил
 

alt

Мейер де Хан «Автопортрет», 1890 йил
 

Kunsthal  музейидаги ўғрилик Нидерландиянинг Роттердамида 2012 йилнинг 16 октябрида эрта тонгнинг соат учларида  юз берган эди. Номаълум шахслар музейнинг авария чиқиши жойидан ичкарига кириб, икки дақиқадан ҳам озроқ вақт ичида 7 та картинани ўғирлаб чиқиб кетишга муафақ бўлишган. 
 
Ва фақатгина бир йилдан сўнг, 2013 йилнинг 16 июлида гумондор шахслардан бирининг онаси, содир этилган жиноятни тан олиб, расмлар ёқиб юборганлиги ҳақида маълумот берди. 

Аёлнинг айтишича унинг ўғлини шу йилнинг январ ойида ҳибисга олганларидан сўнг, у ўғли учун жуда ҳам қўрқиб кетиб расмларни ва барча ашёвий далилларни ёқиб юборган. Ахборат марказлари маълум қилишича, ёқиб юборилган расмларнинг нархи 100 млн. еврони ташкил этади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-08-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг