ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Myday pop-up fest: Барчаси қандай бўлди

897
0

4-6 май кунлари узоқ кутилган Myday pop-up fest фестивали бўлиб ўтди. Фестивалнинг илк куни pop-up ярмарканинг очилиши билан бошланди. Фестиваль меҳмонлари Moel Bosh, Tais&I, Elena Milberger, NNam, Like.Kasimova, Ganyausman, Family Hope, Holmuradov Design, Latutunya каби таниқли брендларнинг либослари ва буюмларидан харид қилиш имконига эга бўлдилар.

Арт-ҳудуддан Татьяна Фадеева, Гўзал Буранова, Сардор Эркинов, Тамилла Убайдуллаева, Зилола Хамидова, Василий Хапов каби маҳоратли рассомларнинг санъат асарлари жой олди.

Bahroma бренди остидаги янги музқаймоқ - фестивалнинг энг мазали ва ёрқин тақдимотларидан бўлди. Фестивалнинг барча меҳмонлари ва иштирокчиларига чодир остида Bahroma музқаймоғининг янги турлари ҳавола этилди. Менди бўйича уста эса истак билдирган чодир меҳмонлари қўлига хина билан чизди. Bahroma - илк бор Ўзбекистонда айнан myday pop-up fest фестивали меҳмонлари ва иштирокчиларига тақдим этилди.

Француз мода мактаблари битирувчиси, дизайнер Элнора Ризаева-Сафаева Stone City by Ela Ri бренди остида ўзининг 20та бош-оёқ лукидан иборат Les Toiles номли prêt-à-porter либослар тўпламини фестиваль доирасида юртимизда илк маротаба намойиш этди.

alt

Оқшомни фестиваль меҳмонлари Shadisha ва Kyamran Silence мусиқий дуэтидан ижросидаги янги композициялар билан кутиб олдилар.

Биринчи кун Triple Action электрон мусиқа ди-джейлари триоси (YULA & MaxMAO & Hardloud) эксклюзив сэтлари остидаги Fire Show билан якунланди.

Фестивалнинг биринчи кунидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.

Фестивалнинг иккинчи куни жуда ёрқин ва ранг-баранг ўтди. Кун маҳоратли раққос Сергей Злотниковдан болажонлар учун маҳорат дарсидан бошланди. Маҳорат дарси оилавий дискотекага уланиб кетди. 

Фестиваль меҳмонларининг рассомлик бўйича иқтидорларини мусаввирларимиз Галина Кальченко ва Гўзал Бурановалар очиб беришга ҳаракат қилдилар.

Болажонлар ўзларини кулолчилик санъатида ҳам синаб кўриш имконига эга бўлдилар. Кулол Рустам Музаффаров ўз маҳорат дарсида уларга кулолчилик сирларини ўргатди.

Куннинг давомида болажонларимиз ва уларнинг ота-оналарини қўғирчоқ театрининг «Оловиддин ва унинг сеҳрли чироғи» спектаклидан баҳраманд бўлдилар.

Cinara's ва Caravan ресторанлари бош ошпазлари меҳмонларга хинкали ва уйғур лағмони тайёрлаш сирларини ўргатдилар. Болажонлар учун эса «Казан» ошпазлик санъати мактабидан Сергей Полянин мевали тарталеткалар ва лимонад тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказди.

«Крылья оригами» рок-гуруҳи иккинчи куннинг асосий воқеаси – Black star лейблининг ёш юлдузи Миша Марвиннинг концерти олдидан ўзларининг хит тароналари ва янги композициялари билан даврани қиздириб бердилар.

Энг кўп меҳмонни ўзига жалб қилган, фестивальнинг энг ёқрин ҳодисаларидан бири Миша Марвиннинг чиқиши бўлди. У ўзининг «4 утра», «С ней», «История» каби хит тароналарини ижро этиб, саҳна атрофини рақс майдончасига айлантирди.

Фестивалнинг иккинчи кунидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.

Фестивалнинг учинчи куни ҳам Сергей Злотниковнинг замонавий рақс бўйича маҳорат дарсидан бошланди. Барча хоҳловчилар унда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Маҳорат дарсидан сўнг Злотников болалар ўртасида рақс батли ўтказди ва ғолибларга ўзининг рақс мактабида икки ой давомида бепул шуғулланиш имкониятини берувчи сертификат тақдим этди.

Дизайнер Елена Мильбергер ипак матосига сурат тушириш сирларини ўргатди.   

Япон ошхонаси шинавандалари эса Izumi бош ошпазининг маҳорат дарсларида суши ва роллар тайёрладилар. Шунингдек меҳмонларга хачапури ва ҳақиқий пицца тайёрлаш сирлари ўргатилди.

Фестиваль меҳмонлари Jazzirama джаз-бэнди ижросида турли йиллар ўзбек поп мусиқаси дурдоналарини джаз услубида тинглаш имкониятига эга бўлдилар. 

Санъатшунос Наталья Константиновна Мусина фестиваль меҳмонлари учун махсус «Ўзбек либоси» ҳақида маъруза ўқиди! Унда 19-20 аср аёллар либослари ҳақида қизиқарли маълумотларни билиб олиш мумкин бўлди.

Қадим чинорлар остида уч кун давомида ўтган фестивални DJ Minasнинг этно-жанр мусиқачилари билан - Minas Connect&Doppi Music коллаборация лойиҳаси якунлаб берди.

Фестивалнинг учинчи кунидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўринг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг