ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Myday pop-up store Янги йил ярмаркаси. I қисм.

2412
0

Myday pop-up store Янги йил ярмаркаси — Янги йил байрами муносабати билан myday.uz жамоаси ҳамда 10та маҳаллий дизайнер ва 8та бренд ҳамкорлигида ташкил этилган ноёб лойиҳа. Фақатгина ушбу ярмаркада ташриф буюрганлар дизайнерлик буюмларни махсус нархларда харид қилишлари, турли хил совға ва сувенирлар танлаб олишлари, шунингдек  байрам кайфиятидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

alt

Бу сафар myday pop up store Янги йил ярмаркаси ижодий майдони Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида ташкил этилди.

alt

Янги йил сингллари остида янги йил ярмаркаси меҳмонлари афсонавий ва рангбаранг зал бўйлаб сайр илиш, иссиққина ичимликлардан баҳраманд бўлиш, оила аъзолари ва яқинлари учун совғалар харид қилиш ва шунчаки эстетик завқ олиш имконига эга бўлдилар. Ярмарканинг илк кунида ташриф буюрганлар 18та савдо нуқталарида кундалик ва оқшом либослари, декор буюмлари, аксессуарлар, косметик воситалар, заргарлик буюмлари, ширинликлар, болалар ва арча ўйинчоқлари харид қилиш имконига эга бўлдилар:

Bellstore корнери Organic Shop, Natura Siberica, Delia, Planeta organica каби фирмаларнинг махсус косметик сетларини тақдим этдилар. 


alt

Forever Young корнери қулай свитшотлар, тематик топлар, қалпоқлар, қўлқоплар, декоратив арчалар, янги йил паннолари, аксессуарлар, ёстиқлар ва арча ўйинчоқлари тақдим этди.

alt

Mursak бурчаги миллий либослар линияси, ёрқин клатчлар, оқшом аксессуарлари ва арча ўйинчоқлари билан қатнашди.

alt

Бирйўла икки дизайнер Elena Milberger ва NNAM бурчаги бутунбошли заргарлик буюмлари тўплами, кундалик ва оқшом либослари, ипак рўмоллар, янги пойабзаллар тўплами ва арча ўйинчоқлари тақдим этди.

alt

Maison Agnes корнери тўқилган свитерлар, қалпоқлар, бўйинбоғлар, нафис бош тақинчоқлари, худилар, эскизлар учун альбомлар, клатчлар ва арча ўйинчоқларини таклиф этдилар.

alt

Wonderland бурчаги Dolce&Gabbana, Gucci, Armani, Dsquared2, Monnalisa ва шу каби таниқли брендлардан болалар либослари, шунингдек аксессуарлар линияси билан қатнашмоқда.


alt

Di Couture корнери бахмал ва чармдан дизайнерлик клатч-буклари, қизалоқлар учун қимматбаҳо тошлар билан безатилган эксклюзив либослар таклиф этди.

alt

Holmuradov Design бурчаги кумушдан заргарлик буюмлари тақдим этди..

alt

Creaté корнери ён дафтарчаларнинг янги тўпламини, адрас ва ёғочдан аксессуарлар, мато ва ёғочдан арча ўйинчоқлари, оригинал совға қутилари таклиф этди.

alt

Candy Cotton янги йил тўпламидан болалар луклари, тўқилган бош кийимлар ва бўйинбоғлар, свитшотлар, топлар, декор буюмлари ва арча ўйинчоқлари билан қатнашди.

alt

Moel Bosh корнери ёрқин миллий блейзерлар, кўйлаклар, топлар, аксессуарлар, пойабзаллар, сумкалар тўплами ва арча ўйинчоқлари тақдим этди.

alt

TAIS&I бурчаги қулай бўйинбоғлар, бош кийимлари, қўлқоплар, шунингдек интерьер буюмлари таклиф этди.

alt

Lapin корнери янги қулай кундалик костюмлар тўплами, аксессуарлар, ипак ёстиқчалар ва арча ўйинчоқлари тақдим этди.

alt

Urban бурчаги Lego ўйинчоқлари ва Converse, New Ballance ва Toms каби жаҳон брендларидан спорт пойабзаллари таклиф этди.  

alt

Fiori корнери декоратив янги йил композициялари, рождество гулчамбарлари, шағамлар ва табиий арчалар тақдим этди..

alt

Multi Mafe ресторан комплекси бурчаги Callebaut шоколад бренди маҳсулотлари, болалар учун Jelly Belly ва Papa Bubble брендларидан ширинликлар тўплами, шунингдек нон ва нон маҳулотлари таклиф этди.

alt

Шунингдек Янги йил ярмаркасининг Generation MD бурчагида Tashkent Fashion Week 2016 да муваффақиятли қатнашган ёш дизайерлар ишлари ҳам намойиш этилди.

alt


Асосий корнер Myday янги йилнинг бош атрибутлари: шағамлар сети, сопол арча ўйинчоқлари, янги йил дастурхони учун декор, занжабилли пряниклар, Patchi шоколадлари, ToyChok ёғоч ўйинчоқлари, Latutunya қўғирчоқлари ва совға сертификатлари  таклиф этди.

 
alt

Ва албатта, қандай қилиб янги йил ярмаркаси кутилмаган совғаларсиз ўтиши мумкин? Энг ёрқин арча байрами учун махсус myday pop-up store Янги йил ярмаркасининг илк кунида хонанда Shadisha ўзининг Velvet мини альбоми тақдимотини ўтказди. Янги альбом ва Shadishaдан эксклюзив топларни фақатгина мазкур янги йил ярмаркасида харид қилиш имконига эгасиз.

alt

Янги йил ярмаркаси меҳмонлари:

altaltaltaltaltalt

Шундай қилиб юртимизнинг энг ёрқин арча байрами myday pop-up store Янги йил ярмаркасининг илк куни ўз ниҳоясига етди. Биз сизларни бугун, 25 декабр куни соат 18:00га қадар ярмаркамизда кутиб қоламиз. Шошилинг! Бор йўғи бир неча соат қолди. Махсус нархлар, эксклюзив совғалар ва энг зўр брендлар.


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг