ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Янги йил ярмаркасида тақдим этиладиган нарсалар

1687
0

Мyday pop-up store Янги йил ярмаркасида маҳаллий дизайнерлар билан бир қаторда биз ҳам ўз бурчагимизни ташкил қиламиз ва сиз у ерда янги йил байрами учун совғалар, ширинликлардан тортиб уйингиз учун безакларгача топишингиз мумкин бўлади.

Шағамлардан сет
Ифорли шағамлар ҳидини ҳар бурчакда сезасиз, уй учун ажойиб декор ва совға.

alt

Сопол арча ўйинчоқлари
Стилистик йўналишдаги ранглар барқарорлиги сақланиб қолган  «шебби шик» услубидаги арча ўйинчоқлари.

alt

Байрам дастурхони учун декор
Table runner  ва салфеткалар билан дастурхонингизни чиройли қилиб безатишингиз ва байрамона муҳит яратишингиз мукин.

alt

Занжабилли пряниклар
Глазурь билан қопланган, асал ва зираворларли, занжабилли пряниклар – Тошкентдаги энг моҳир қндолатчига буюртма қилинган! Жуда ҳам ширин ва чиройли!

alt

Шоколад
Patchi шоколадлари pop-up store меҳмонлари учун махсус нархларда.

alt

ToyChoK ёғоч ўйинчоқлари
Toychok ёш ўзбек бренди болаларни эрта ёшдан визуал қабул қилиш ва моторикасини ривожлантириш учун ёғочдан экологик тоза ўйинчоқлар ишлаб чиқаради. Ёғоч ўйинчоқлар ҳар хил дарахт турларидан ясалган ва эко бўёқлар билан қопланган, шу сабабли барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.  Toychok брендининг эко ўйинчоқлари 2 ёшдан бошлаб болалар учун мўлжалланган. Қулай шакллар, сифатли хом ашёлар, ёрқин ва чиройли дизайн болаларни хурсандчилик билан ўйинга киришиб кетишлари учун ёрдам беради.

alt

Latutunya қўғирчоқлари
Latutunya – ёрқин идивидулликка сохиб қўлбола қўғирчоқлар. Бундай ўйинчоқлар фарзандингиз учун қулайлик билан дўстга айланиши мумкин ва ҳар доим ўзининг ёрқинлиги билан кўзга ташланиб туради. Latutunya dolls табиий хом ашёдан тайёрланган бўлиб, ювиш ва болангиз қучоқларини ҳеч йўқотишларсиз қабул қилади. Латутуни саёҳат қилишни хуш кўрадилар. Қисқа муддат ичида улар Австралия ва Австрия, Швейцария ва Швеция, Россия, Болгария, Германия, АҚШ, Канада ва ер шарининг бошқа мамлакатларига етиб боришга улгурдилар.

alt

Стилист Леонора Цойдан сертификатлар
Сертификатлар сизга стилист Леонра Цой кабинетига ташриф буюриш имкониятини беради. Бу эса сизга ўз услубингизни яратишга кўмаклашади. Леонора Цой асосий гардеробни яратиш, либослар хариди ва буюртмаси бўйича маслаҳатлар берибгина қолмай сиз билан дўкон айланиб, харидингизга кўмаклашиш имконига эга бўласиз.

alt

Дизайнерлар ва брендлар муаллифлик арча ўйинчоқларидан ташқари эксклюзив совғалар, либослар, тақинчоқлар, декор буюмлари ва ҳаттоки ширинликлар ҳам тайёрлаб қўйишди. Буларни барчасини махсус нархларда фақатгина myday pop-up store Янги йил ярмаркасида харид қилишингиз мумкин.

Multi Mafe ресторан мажмуаси корнерида сиз барча учун совғалар топишингиз мумкин:

alt

Флюрин Краусар томонидан шахсан тайёрланган Callebaut бренди шоколадлари, гастроном Шаркутеридан тансиқ  маҳсулотлар, Jelly Belly ва Papa Bubbleдан болалар учун ширинликлар тўплами, шунингдек  ҳиди димоқларни тҳқитиқловчи нон ва нон маҳсулотлари.

 

Bellstore дўконлар тармоғи бурчагида сиз харид қилишингиз мумкин бўлган нарсалар:

alt

Organic Shop «Пенная вечеринка» совға тўплами- сет бадан учун 5 та бетакрор ва ширин янгиликдан иборат. Organic Shop «Коробочка Красотки» совғалар тўплами- сет нафақат ажойиб номларга эга, балки муҳташам таркибга эга 7та бонкачалардан иборат. Сочлар учун совғалар тўплами Planeta Organica – «Bio Выпрямление», Organic Amla, Organic Coffee – яратиш мумкин бўлган энг муҳташам тўпламлар. Planeta Organica совғалар тўплами - Северные Ягоды, сочлар ва бадан учун Secrets of Arctica, чекланган коллекция.

 

Holmuradov Design бюроси махсус нархларда таклиф этиладиган кумушдан ясалган тақинчоқларни тайёрлаб қўйди.

alt

Сиз чекланган сериядаги 9та экземплярда ясалган сирғалардан бирига эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек илк юмшоқ мебеллар намунаси HD Hybrid креслосини томоша қилиш, ушлаб кўриш, ўтириб кўриш ва ҳатто сотиб олиш имконига эга бўласиз.

 

WONDERLAND болалар либослари бутиги фарзандларингиз учун қуйидаги машҳур брендлар либосларидан тайёрлаб қўйди:

alt

Dolce&Gabbana, Gucci, Armani, Dsquared2, Monnalisa ва бошқалар. Буларнинг барчаси фақатгина ярмарка меҳмонлари учун махсус нархларда.

 

TAIS&I бренди янги йил мавзусига бағишланган, қўлда тўқилган бўйинбоғлар, қалпоқлар, қўлқоплар таклиф этади.

alt

Шунингдек уйингиз ва байрам дастурхонингизда илиқ муҳит яратиш учун «совуқ» хом ашё цементдан қилинган интерьер буюмлари!

 

Creaté декор устахонаси сирли Хивага бағишланган янги ён дафтарлар тўпламини тайёрлаб қўйди.

alt

Мазкур бренд бурчагида ён дафтарлар учун ёқимли чегирмалар таклиф қилинади. Шунингдек бу ердан сиз совғалар учун адрас ва ёғочдан аксессуарлар, арча ўйинчоқлари ва оригинал совға қутилари топишингиз мумкин.
 

Di Couture дизайнерлик либослари ва аксессуарлари бутиги бахмал ва чармдан дизайнерлик клатч-буклар, қизалоқлар учун қимматбаҳо тошлар билан безатилган эксклюзив либосларни ёқимли нархларда таклиф этади.

alt

Барча буюмлар юқори сиқатли хом ашёдан тайёрланган ва бир донадан экземплярда тақдим қилинган.

 

Elena Milberger ва NNAM бурчаги Elena Milbergerдан олтин ва кумушдан ясалган тақинчоқлар харид қилиш имконини яратади

alt

Шунингдек NNAMдан янги пойабзал ва клатчлар тўплами, уйингизни бетакрор қилиш учун кўмаклашадиган ҳамкорликда яратилган чекланган экземплярдаги интерьер буюмлари, ва албатта бренд либослари.

 

Forever Young ва Urban Star брендлари янада кўп буюмлар ва аксессуарлар тайёрлаб қўйдилар.

alt

 

Брендлар корнерида принтланган иссиқ қўлқоплар, қалпоқлар, янги йил ўйинчоқлари ва безаклари, интерьер паннолари, кўп миқдордаги свитшотлар, шунингдек илк маротаба оилавий свитшотлар тўпламива бутун оила учун футболкалар бўлади.

 

Lapin бренди махсус myday pop-up store Янги йил ярмаркаси учун яратилган  янги коллекциясини тақдим этади. Мазкур коллекция асосан ҳар кунлик қулай либослар, ҳам ишга қам базмларга кийса бўладиган универсал кўйлаклардан иборат.

alt

Шунингдек, ширингина кўйлакча шаклидаги арча ўйинчоқлари бўлиб, байрамдан сўнг уларни брошь сифатида тақиб юришингиз мумкин бўлади. Интерьер учун дизайнер Гулюз Умарова сокин ранглардаги ипак ёстиқчалар тайёрлаб қўйди.

 

Candy Cotton бренди бурчагида Сиз янги йил коллекциясидан уйда Қор бобони кутиш учун  ва байрамлар учун мимими луклар топишингиз мумкин.

alt

Шунингдек мукаммал кайфият ва интерьер учун А также игрушки-качалки для идеального настроения и интерьера.

 

Moel Bosh бренди арча ўйинчоқларидан ташқари янги SS 2017 тўпламидан либослар тақдим қилади.

alt

Кейинги мавсум тўпламида илк маротаба такрорланмас сурат асосида тайёрланган сўзана принти ишлатилган. Мазкур принт яратилишида дизайнерлар серқуёш Ўзбекистонимиз ранг баранглигидан илҳом олишган.

 

Myday pop-up store Янги йил ярмаркаси  24-25 декабр кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида соат 10:00дан 18:00га қадар давом этади.

Сизларни янги йилнинг энг ёрқин ҳодисасида кутиб қоламиз!

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг