ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Кўргазмалар

Япон қўғирчоқлари ва гравюралари кўргазмаси

1984
0
Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, япон фонди ва Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги халқаро маданият карвонсаройи ҳамкорлигида 10 сентябрдан 3 октябрга қадар Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Япон қўғирчоқлари ва гравюралари кўргазмаси бўлиб ўтади. 
 
altalt
 
Қадим замонлардан бери Японияда қўғирчоқлар кундалик ҳаётнинг бир бўлаги ҳисобланган. Япон қўғирчоқлари япон халқининг урф-одатлари, ҳаракатчанлигини акс эттириб, йилдан йилга турли ҳудудга хос хусусиятларни ўзида мужассам қилиб, шакл тамойили ўзгариб келган. Ундан ташқари қўғирчоқлар япон ҳунармандларининг “юзи” ҳисобланади. Мазкур кўргазмада 14 та гуруҳга бўлинган 70 та экспонатлар намойиш этилади. 
«Эдонинг 100 та машҳур манзараси» гравюралар кўргазмаси XIX асрнинг машҳур япон рассоми Утагава Хиросигэнинг асарлари тўпламидан иборат. Хиросигэ Утагава (1797-1858) – япон рассоми, 5400дан ортиқ гравюралар муаллифи. Эдо шаҳри мавзуси (Токионинг қадимги номи) рассомнинг энг севимли мавзуларидан бири бўлган. 
 
altalt
 
9 сентябр соат 17:30да Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида бўлиб ўтадиган очилиш маросимида табрик сўзи билан Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Като Фумихико иштирок этади. 
 
Ўтказилиш жойи: 
 
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида
Буюк Турон кўчаси, 2 (мўлжал: Мустақиллик майдони, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси)
Тел: 233-56-74, 233-14-20
Иш тартиби: 10:00 дан 17:30 гача.
Дам олиш кунлари: душанба, якшанба.

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-09-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг