ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Креатив

Kunutun - машҳурлар ва ёрқин ҳодисалар ҳақидаги журнал!

1382
0

Айтиб ўтиш жоиз, Kunutun журнали 2017 йилнинг май ойидан буён икки ҳафтада бир марта нашр қилинади ва бепул тарзда шаҳримизнинг энг сара масканларида ўқиш имкони мавжуд. 

Kunutun журналининг янги сони пойтахтнинг энг оммабоп масканларида ўз ўқувчиларини кутмоқда. Бу сафар журналимизнинг 10-сонида бир нечта чет тилларида сўзлаша оладиган, кикбоксинг билан шуғулланадиган гўзал актриса Ситора Фармонова билан интервью, пойтахтимизнинг таниқли дизайнерларидан бири Дилдора Қосимованинг Pahta Gul номи остидаги янги либослар тўплами намойишидан фоторепортаж, шоу-бизнес ва кино янгиликлари, ҳушовоз хонанда Алишер Файзнинг концертидан репортаж, дизайнер Гулчеҳра Юнусова Ramadan номли навбатдаги либослар тўплами, Рамазон ойида пойтахтликларга қулайлик яратиш мақсадида кеч соат 23:00дан сўнг паловхўрлик қилиш мумкин бўлган масканлар ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. 

Kunutun журналининг янги сони пойтахтнинг энг оммабоп масканларида ўз ўқувчиларини кутмоқда. Бу сафар журналимизнинг 9-сонида узоқ кутилган, баҳорнинг энг ёрқин ҳодисаси - myday pop-up fest фестивали қандай ўтганлиги ҳақида батафсил репортаж, шоу-бизнес ва кино янгиликлари, «Беном» гуруҳининг навбатдаги кино-концертидан фоторепортаж, қулупнайли десертларнинг рецептлари ва болалар учун рақс тўгараклари ҳақида маълумотлар ўрин олган.

alt

Kunutun журналининг 8-сонида Myday жамоаси томонидан ташкиллаштирилаётган баҳорнинг энг ёрқин ҳодисаси – myday pop-up fest фестивалида бўлиб ўтадиган ёрқин тадбирлар ва махсус меҳмон россиялик артист, Black Star лейблининг янги юлдузи Миша Марвиннинг фестивалдаги концерти ҳақида, шоу-бизнес оламида энг талабгир дизайнерлардан бири, камтар ва самимий инсон Ҳилола Шер билан суҳбатни, Ўзбекистон Милий симфоник оркестрининг 80 йиллигига бағишланган Мoviy bahor концертидан репортажни ва кўпгина бошқа қизиқарли янгиликлар ҳақида ўқишингиз мумкин бўлади.

Kunutun журналининг 7-сонида АҚШ бўйлаб гастроль сафарида бўлган Улуғбек Раҳматуллаев билан бўлган суҳбатни, ёз бошланмасдан майин баҳор шабадасини ҳис қилиб, тоза ҳавода тамадди қилиш мумкин бўлган масканлар ҳақида, «Миллион» жамоасининг янги концертидан фоторепортажни, Myday жамоасидан 4-6 май кунлари ташкиллаштирилаётган myday pop-up fest табиат бағридаги фестивалда ўтказилиши кутилаётган тадбирлар, Osiyo Grand ресторанида Sumalak Party базмидан фоторепортажни ва кўпгина бошқа қизиқарли янгиликлар ҳақида ўқишингиз мумкин бўлади.

alt

Kunutun журналининг 6-сонида шаҳримизга ташриф буюрган турк актери Мурат Йилдирим билан суҳбатни, театр ва кинодаги катта-кичик роллари билан томошабин эътиборига тушган актриса Феруза Норматова билан интервьюни, ўзбек шоу-бизнесининг «юлдузли» жуфтликлари ҳақидаги шарҳни, Тошкентда очилган янги масканлар, қизалоқлар учун бадиий гимнастика ҳақидаги маълумотларни ўқишингиз мумкин бўлади.

Kunutun журналининг 5-сонида Юлдуз Усмонованинг концерти энг ёрқин онларидан фоторепортаж, табиат бағрида бўлиб ўтадиган баҳорнинг энг ёрқин ҳодисаси – Myday pop-ap fest фестивали ҳақида, энг қувноқ актриса Ситора Алимжанова билан суҳбатни, баҳорнинг 5та тансиқ таоми ва кўпгина бошқа қизиқарли янгиликлари ҳақида ўқишингиз мумкин бўлади.

 

Kunutun журналининг 4-сонида илк марта концерт дастурини тақдим этаётган Sharq гуруҳи билан концерт олди суҳбатни, Шаҳрисабзнинг эътиборга лойиқ ресторанлари ҳақидаги тўлиқ маълумотни, машҳур санъаткорлар оиласида дунёга келиш маъсулиятини доимо ҳис қилиб турадиган ёш актриса Муқаддас Саъдуллаева билан интервьюни, Аёллар 8 март байрамига қандай совға истайдилар?, - деган саволга жавобларни, Cninara's мажмуасида бўлиб ўтадиган Myday Pop-up Fest тадбири ҳақида ва кўпгина қизиқарли янгиликларни ўқишингиз мумкин бўлади.

Kunutun журналининг янги сонида хушовоз ва минглаб мухлисларнинг севимли хонандаси Шоҳруҳхоннинг «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтган «Ёнингдаман» номли янги концерти тафсилотлари, 2018 йил баҳор мавсумида кутилаётган концертлар ҳақида, Тошкентда очилган янги масканлар, Хиванинг эътиборга лойиқ ресторанлари ҳақида тўлиқ маълумотларни, қишнинг қизақарли вақтичоғлик турлари борасидаги шарҳ ва бошқа янгиликларни ўқишингиз мумкин бўлади.

Kunutun журнали пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларидан изланг. 

alt

Kunutun журналининг янги сонида Myday жамоасидан MD Choice 2017 ресторанлар мукофоти тантанали топшириш маросими қандай ўтганлиги ва «Энг яхшилар» номига эга бўлган масканлар номи билан танишишингиз мумкин. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олиш режалаштирилган «Исломхўжа» тарихий фильми ҳақидаги тўлиқ маълумотларни, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, мақом ва миллий эстрада йўналишларида ижод қилувчи хонанда Юлдуз Турдиева билан очиқ-ойдин суҳбатни ва кўпгина қизиқарли янгиликларни ўқишингиз мумкин бўлади.

alt

Kunutun журналининг Янги йилдаги илк сонида айни кунларда февраль ойидаги концертига тайёргарлик кўраётган бетакрор хонанда Райҳон билан концерт олди суҳбатни, Янги йилда саёҳатга йўл олган машҳурлар, 2018 йил январь ва февраль ойларида премьераси бўлиб ўтиши кутилаётган фильмлар 5талиги, бу йил илк марта ўзбек тилида тақдим этилган «Қор маликаси» оилавий мюзиклидан фоторепортажни, Nobile ресторанида Sado мусиқий иловасининг ёпиқ тақдимотиMeal&Drinks Choice 2017 ресторанлар мукофоти халқ танлови натижалари ҳақида ўқишингиз мумкин.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-01-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг