ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Креатив

Kunutun - машҳурлар ҳақида машҳур журнал!

1844
0

Аввал хабар берганимиздек, энди пойтахтимизнинг энг оммабоп масканларида Kunutun журналини ўқиш имкониятига эгасиз. Мазкур журналимиз юртимизда бўлиб ўтган ва кутилаётган энг сара ҳодисалар, эксклюзив интервьюлар ва фоторепортажлар, шоу бизнес янгиликлари ҳақида хабар беради.

Kunutun - машҳурлар хақида машҳур журнал! Журналимизни пойтахтнинг энг оммабоп масканларида ўқишингиз мумкин. Айтиб ўтиш жоиз, Kunutun журнали икки ҳафтада бир марта нашр қилинади ва бепул тарзда шаҳримизнинг энг сара масканларига тақдим этилади! Бизни кузатишда давом этинг. 
 

Биз, Kunutun нашри ижодкорлари, шаҳарнинг энг ёрқин ҳодисалари ҳақида йил давомида Сизларга маълумот бериб келдик. Энди эса, янги йил арафасида, Kunutun журналининг 17-сонида тугаётган йилнинг эътиборга лойиқ воқеа-ҳодисаларига назар ташлашга қарор қилдик. Рўйхатимиздан 2017 йилнинг ёрқин 40 ҳодисаси жой олган. 

alt

Шунингдек, жураналимизнинг байрам сонида ҳаётда ҳам, ижодда ҳам, омадли ҳамда бахтли жуфтлик Ойбек ва Нигора билан оилавий суҳбатни ўқишингиз мукин. Болажонлар учун янги йил арчалари борасидаги маълумотлар, «Қор маликаси» мюзикли ҳақида 10та қизиқарли фактлар ҳам журналнинг янги йил сонида.

Kunutun журнали пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларидан изланг. 

alt

Бугундан Kunutun журналининг 16-сонини пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларида ўқишингиз мумкин. Янги сонда самимий ва серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова билан суҳбатни ўқишингиз, «Қор маликаси» оилавий мюзиклида иштирок этаётган актёрлар жамоаси ва режиссёрнинг лойиҳа ҳақидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, иш жамоаси билан янги йил байрамини қутлаш мумкин бўлган масканлар рўйхати ва кўпгина қизиқарли қайноқ янгиликлар жой олган.

alt

Бугундан Kunutun журналининг навбатдаги 15-сонини пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларида ўқишингиз мумкин. Янги сонда ҳушовоз хонанда Дилсўз билан суҳбатни ўқишингиз, Тошкент мода ҳафталигининг энг ёрқин онлари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, болалар майдончасига эга ресторанлар ҳақидаги маълумот, ART BY SOFIA’дан юбилей либослар намойишини кўришингиз мумкин. Бошқа кўпгина қизиқарли маълумотлар ҳам Kunutun журналининг янги сонида! Kunutun журнали пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларидан изланг. 

alt

Kunutun журналининг навбатдаги 14-сони нашрдан чиқди. Бу галги сонда истеъдодли актриса Дилноза Кубаева билан суҳбатни, Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Соғинч фасли» деб номланган концертидан репортажни, шунингдек Meal&Drinks Choice 2017 ресторанлар мукофоти ҳақида маълумотларни топишингиз мумкин. Kunutun журналини пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларидан қидиринг. 

alt

Бугундан Kunutun журналининг навбатдаги 13-сонини пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларида ўқишингиз мумкин. Янги сонда сўнгги вақтда киноларда камнамо бўлиб қолган, ўз брендига асос солган ва мусиқага кўпроқ вақт ажрата бошлаган актриса Асал Шодиева билан қисқа суҳбатни, ўзини ижодда инжиқ деб биладиган ёш хонанда Шахло Ахмедованинг очиқ иқрорларини ўқишингиз мумкин. Шунингдек, юлдузли оила Маъмур Султонов ва Севара Солиеваларга бир хил саволлар билан мурожаат қилдик. Бу жуфтликнинг қарашлари қанчалик бир-бирига ўхшашлигини Kunutun журналининг янги сонида билиб олишингиз мумкин. Янги сондан яна Myday жамоасидан Ўзбекистондаги биринчи ресторан гиди тақдимоти, Тошкентда янги очилган 6та янги маскан, Санжар Ҳолиқовнинг янги клипи ҳақидаги маълумот ва кўпгина бошқа қизиқарли маълумотлар жой олган. 

alt

Kunutun журналининг навбатдаги 12-сонини пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларида ўқишингиз мумкин. Янги сонда қишнинг илк кунларида мухлисларга яхши кайфият улашишни ният қилган «Божалар» гуруҳи аъзоси Жаҳонгир Позилжонов билан концерт олди суҳбатни, салбий қаҳрамонлар образини қойилмақом қилиб ижро этадиган, аслида эса оилада меҳрибон ота ва умр йўлдош актёр Алихан ҳаёти ва ижоди ҳақида ўқишингиз мумкин. Шунингдек, машҳурларимизнинг саҳна ва кундалик либослари ҳақидаги шарҳ, ёш хонанда Шаҳзод Муродовнинг янги клипи ва бошқа кўпгина қизиқарли маълумотлар ҳам Kunutun журналининг янги сонида! Kunutun журнали пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларидан топишингиз мумкин.

alt

Kunutun журналининг навбатдаги 11-сонида турк эстрадаси қироли Сердар Ўртач билан интервьюни, ўз томошабинига эга, фильмлардаги роллари билан Халқаро фестивалларда иштирок этган, ўзига хос ижодкор, самимий ва камтарин актриса Шаҳзода Матчонова билан суҳбатни ўқишингиз мумкин. Латофатли хонанда Лола тақдим этган мазали рецептлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, бошқа кўпгина қизиқарли маълумотлар ҳам Kunutun журналининг янги сонида! Kunutun журнали пойтахтимизнинг энг оммабоп жойларидан изланг. 

alt

Қайноқ хабарлардан иборат Kunutun журналининг янги 10-сони пойтахтимизнинг энг оммабоп масканларида! Кузнинг илк ойида бўлиб ўтган, кутилаётган энг ёрқин ҳодисалар ва турли фотошарҳлар ўринг олган. 

Янги сондан "Каптива" қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган Janob Rasulнинг илк концертидан фотошарҳ, Бухоро шаҳрининг эътиборга лойиқ ресторанлари ҳақидаги маълумот, истеъдодли ижодкор Жавоҳир Зокиров режиссёрлигида суратга олинган «Тошкентим онам» фильми премьерасидан фоторепортаж, KOMO dsgn ва Mimi брендларидан янги либослар намойишига фотоназар ўрин олган.

alt

KUNUTUN журналининг янги 9-сонидан Турк эстрада юлдузи Рафет Эл Роман Тошкентда тақдим этган илк концерт дастурининг энг ёрқин лаҳзалари, у билан бўлган эксклюзив интервьюда унинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари ўрин олган. Шунингдек, «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалидан фотошарҳни, истеъдодли актёр Акбархўжа Расулов билан интервьюни, Zukhradesign тақдим этган янги либослари ҳақида, қовун мавсумида ундан тайёрлаш мумкин бўлган ажойиб рецептларни ўқишингиз мумкин бўлади. KUNUTUN журналини пойтахтимизнинг энг оммабоп масканларида топишингиз мумкин.

altalt

Қайноқ хабарлардан иборат Kunutun журналининг янги сони пойтахтимизнинг энг оммабоп масканларида!

alt

Журналимизнинг 8-сонида ВИА Мароканд гуруҳи аъзоси Абдурашид Тошматов тўйидан эксклюзив фотосуратларни кўришингиз, узоқ танаффусдан сўнг ижодга қайтган хонанда Нилуфар Умонова билан бўлиб ўтган суҳбатни ўқишингиз, «Таниқлилар ва уларнинг янада таниқли фарзандлари» ҳақидаги шарҳимиз ва кўпгина бошқа қизиқарли янгиликлар билан танишишингиз мумкин бўлади. 

alt

Журналнинг навбатдаги 7-сонида шу кунларда каттаю-кичик ўртасида шов-шувларга сабаб бўлган жонли ижродаги The cover up телевизион вокал лойиҳасида ғалаба қозонган хонанда, самимий инсон, «Ниҳол» мукофоти совриндори Шерзодбек билан дилдан суҳбатни, Хонанда Рухшона ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни ўқишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, қўҳна Самарқанднинг 10та энг яхши ресторанлари ҳақидаги маълумот ва янги InstaBattle номли рукнимиз билан танишишингиз мумкин. 

altalt

Дўстлар! Kunutun журналининг янги сони пойтахтимизнинг энг сара масканларида яна сизларни кутмоқда. Журналимизнинг бу сони орқали сўнгги пайтларда шахсий ҳаёти билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли диққат марказида бўлган актёр Йигитали Мамажонов билан қизиқарли суҳбат, ёзнинг жазирамасидан қутулиш учун сув кўнгилочар мажмуалари ҳақида маълумотлар ва энг асосийси, мафтункор, самимий образлари билан жуда тез ўз мухлисларига эга бўлган, ёш, истеъдодли актриса Юлдуз Ражабова билан бирга бир кунимиз қандай ўтгани ҳақида билиб олишингиз мумкин.

altaltalt

Kunutun журналининг бешинчи сони нашрдан чиқди! Бу галги сонимизда: эстрадамизнинг хушовоз хонандаси Умидахон ва ёш, умидли хонанда Шаҳзод Муродов билан дилдан суҳбат, актриса Жамила Ғофурова нима учун кал бўлишга ҳам тайёр, пойтахтимизда очилган янги маскан ҳақида маълумот, шунингдек машҳурларимиз афзал кўрадиган ресторанлар ҳақида билиб олишингиз мумкин бўлади. Яна кўплаб қизиқарли маълумотлар Kunutun журналида. Журналимизнинг янги сонини бугундан шаҳримизнинг энг оммабоп масканларидан топишингиз мумкин!

alt

 

Kunutun журналининг тўртинчи сони бугундан пойтахтнинг энг оммабоп масканларида! Бу галги сонимизда: эстрадамизга яшин тезлигида кириб келган ВИА Мароканд билан дилдан суҳбат, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов  «Асал ойи» фильми ва унинг суратга олиш жараёни қандай кечганлиги ҳақида, ҳушовоз хонанда Мадина Мумтоз билан очиқ ойдин интервьюқолаверса дизайнерлар Azucar Moreno ва Dilnoz SS дан янги либослар тўпламлари, шунингдек Нилуфар Усмонова ва Гули Асалхўжаевадан байрам дастурхонига махсус рецептларни топасиз. Журналимизни шаҳримизнинг энг сара масканларида ўқиш имкониятига эгасиз!

alt

 

Журналимизнинг учинчи сонида мухлислар соғиниб кутадиган серқирра ижодкор Алишер Узоқов билан эксклюзив интервью, бетакрор Севара Назархоннинг Ўзбекистон анжуманлар саройида бўлиб ўтган ажойиб концерт дастуридан фоторепортаж, Жаҳонгир Отажоновнинг концерти ҳақида қизиқарли фактлар, шунингдек очиқ ҳавода тамадди қилиш мумкин бўлган пойтахтимизнинг энг сўлим гўшалари ҳақида маълумотларни топасиз. 

alt

Журналимизнинг иккинчи сонидан Алишер Файзнинг концерт дастуридан фоторепортаж, актриса Шаҳло Темирова билан эксклюзив интервью ва кўплаб қизиқарли маълумотлар жой олган! Шунингдек ёш иқтидорли хонанда Санжар Ҳолиқов билан яқиндан танишиш имкониятига эгасиз!

alt

Илк сондан Улуғбек Қодиров ва «Беном» гуруҳи билан суҳбат, Юлдуз Усмонова ва бетакрор Шаҳзоданинг концертларидан эксклюзив фоторепортажлар ўрин олган.

altaltaltaltaltaltaltaltalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг